☆☆☆ Автобусда одам унчалик кўп эмасди. Бекатда 35 ёшлар атрофидаги башанг кийинган аёл автобусга чиқди. Кун жуда иссиқ, аксига олиб хамма жойлар банд, аксарияти ўзи тенги ва ёши улуғлар. Фақат орқароқдаги ўриндиқларнинг бирида 14-15 ёш атрофидаги қизча жимгина кўчани томоша қилиб кетарди. Аёл ўша томонга юрди. Лекин қизча жой беришни хаёлига хам келтирмасди. Бунга аёл асабийлашар, қизга бургутқараш қиларди. Қизнинг эътиборини тортиш учун йўталиб қўйди. Қизча ёши катта "хола"га бир қараб қўйдию яна бамайлихотир ўтираверди. Аёл кун бўйи тик оёқда ишлаб чарчаганди. Худди хаммасига қизча айбдордек унга жахл билан қарарди. Хотиржам бўлишга уринарди. "Яхшиям маданиятли, тарбияли аёлман, ўрнимда бошқаси бўлганида бу қизалоққа хам яхшигина тарбия бериб қўйган бўларди", - хаёлидан ўтказарди аёл. Автобус жуда имиллаб кейинги бекатга келди. Яна 5-6 одам чиққач аёл баттар ўнғайсизлана бошлади. Нихоят у қаршисида ўтирган аёллардан бирига қизча эшитадиган қилиб гапирди: "Биз ёшлигимизда автобусга ўзимиздан катталар чиққанида жой берардик. Хозирги болаларга хайронман. Масалан манави қизча (қўли билан кўрсатди), ота-онаси хар куни нимани ўргатади, билмадим. ўтиришини қаранг". Қизча ярқ этиб аёлга қаради. Аёл ғолибона назарда қизчага қарарди. У хақ гапни айтганидан юзида мамнуният сезиларди. Қизча ерга қараб жим бўлиб қолди. Кейинги бекатда автобус тўхтагач 23-24 ёшлардаги бир йигит шошиб чиқиб қизчанинг ёнига келди. -Акажон,- қизча кўз ёшларини ортиқ тиёлмади. Акаси уни кўтариб олди. Улар халиги аёлнинг ёнидан ўтишаркан, қизча халитдан бери уларга маъноли қараб турган аёлга деди: "Қанийди ота-онам бўлса . . ." аёл жим эди. У автобусдан тушиб қизчани ногиронлик аравачасига ўтқазаётган йигитни кузатиб қолди. " Унинг ота-онаси 3 ой олдин автохалокатга учраган, фақат шу қизча тирик қолган"эди. Кимнингдир инграб юборган овози эшитилди. Автобус юрган вақтда қизча ўтирган, бўш ўриндиққа қараб қолган аёлнинг кўзларида ёш тинмасди . . . ! ! !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев