Предыдущая публикация
Мухаббатнинг боғида,
Туташмади икки дил.
Энди бошқа йўллари,
Ўтмиши бор ҳар тугил.
Ёт қўйнида ёр йиғлар,
Суйганига етолмай.
Паймонаси тўлди ишқ,
Боғини шод этолмай.
Алвидо дер, алвидо,
Ёр фиғони, кўк бузар.
Йиғламагин келинчак,
Дегандай ой кўз сузар.
Йиғлама ёр,йиғлама,
Жафоси ўқ дунё деб.
Кўз ёшингга чўмилма,
Вафоси йўқ дунё деб.
Сен ёлғончи эмассан,
Қисматинг шу эканда.
Сенга ошиқ йигитнинг,
Тақдири шум эканда.
Ёр-ёр айтса янгалар,
Қош, қабоғинг уймагин.
Оҳлар ютиб бечора,
Куйган дилни ўймагин.
Икки ошиқ севгиси,
Туташмаса ишқ увол.
Бу дунёда ҳеч қачон,
Топмасин севги завол.
Д. Юнусов
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев