У десам бу дейди авраб бўлмайди,
Ҳар куни бахона у -бу кам дейди,
Тонг сахардан туриб қулоқни ейди.
Жонимдан тўйдирди қочтим узоққа,
Айланиб ўргилиб бордим қозоққа.
Ишлардим тинмасдан кунию туни,
Соғиндим бир пастда жаврашин уни.
Бир ойга етмасдан қайтдим уйимга,
Ачиниб йиғлади кўриб холимга.
Уч тўрт кун парвона бўлди ёнимга,
Сўнг кейин бошлади тегиб жонимга.
Борэ деб кетвордим россия томон,
Битта хотин топилар бош бўлса омон.
Учратдим сап сариқ бир ўрус қизни,
Илк бора кўргандим бундайин юзни.
Русчани билмайман севаман дедим,
Йигити бор экан калтакни едим.
Барзанги қўлидан қутулдим зўрға,
Тил билмай бир зумда тушдимку қўлга.
Бир ойча ётдимку қоронғу жойда,
Хотиндан қочиб мен не топдим фойда.
Гар чиқсам бу жойдан қайтаман уйга,
Не деса ўйнайман у айтган куйга.
Икки ой ўтган сўнг уйимга қайтдим,
Бошимдан не ўтди бирма бир айтдим.
Бечора хотиним йиғлади роса,
Ўйладим ичимда ўзгарган хоса.
Бир хафта тинч тотув яшадик иноқ,
Кўзларим порларди севинчдан қувноқ.
Сўнг яна бошланди хар галги жанжал,
Дод дедим дастингдан келсайди ажал.
Чидолмай кетдим сўнг карея томон,
Шукурки тинчгина юрибман омон.
Хар куни телефон қиламан унга,
Ой ўтиб йил ўтиб кўникдик шунга.
Жанжалсиз яшамоқ нақадар гўзал,
Хар замон вақт топсам ёзаман ғазал.
Бироқ соғинч уни қумсайди хамон,
Хотинсиз ахволинг бўларкан ёмон.
Шеъримдан хулоса шудирки дўстлар,
Минг ёмон бўлса хам керакдир улар.
Биз учун яшайди чидаб хўрликка,
Рахмингиз келсинда аёл шўрликка!!!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев