Дуодаман тонг саҳарлаб,
Онажоним -- гулбаҳорим.
Соғинч ўртар дилгинамни,
Дилим қувнар навбаҳорим.
Ҳовлимизга борганимда,
Кўз олдимда сиймойингиз.
Гул-у райҳон терганимда,
Кулиб турар кўзларингиз.
Дилда борим офтобимсиз,
Тушларимга киринг дейман.
Ойдай гўзал моҳтобойим,
Хаёлларда юринг дейман.
Менга қараб, маҳзун боқиб,
--Равон юргин, болам, -- дейсиз.
Сочларимни минг бор силаб,
-- Омон бўлгин, болам, дейсиз.
Қачон борсам ҳовлимизга,
Дастурхон х,ам дарров тайёр.
Набиралар ёнингизда,
Парвоналар бўлиб минг бор.
Эсимдасиз сўнгги пайтда,
Бетоб бўлиб турардингиз.
Юзингиздан ўпган вақтда,
Меҳр билан боқардингиз.
Мадх,ингизга яйраб, жўшиб,
Шеърлар айтай кулиб-кулиб.
Юраклардан севиб-севиб,
Ёниб сўзлай , дилдан куйлаб.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев