Боролмайман ойда бир бор уйинга ҳам,
Жиянларим соғ омонми, тўқми опа.
Аҳволингни сўрашга ҳам яролмадим,
Рўзғорингда каму кўстинг йўқми опа...
Бўй чўзибди, катта ўғлинг, кўзим тушди,
Менга айтар доду арзинг йўқми опа.
Қора қозон қайнайдими, кунда икки,
Ё бировдан зарра қарзинг йўқми опа...
Шўрва емай, ноз қилардинг овқатларни,
Ҳозир уйда ҳар ҳафтада ошми опа.
Кўзинг ғариб, кичрайибди косалари,
Милтираган жажжи юлдуз ёшми опа.
Бир гапириб, минг кулардинг уйимизда,
Нега энди табассуминг синиқ опа.
Жиянларим чарчатдими, ростини айт,
Юзинг сўлғин, улар эса тиниқ опа.
Тунов куни онам эслаб, ўкинди ҳам,
Сирлашайлик, дардинг шунча кўпми опа.
Кўзларинга қадалган ҳар киприкларинг,
Бугун келиб кўз ўйишга чўпми опа.
Борган жойда тошдай қотгин деган эди,
Нега бунча тошлар каби қотдинг опа.
Билдирмасдан ҳасратингни ё дардингни,
Туни билан азоб чекиб ётдинг опа.
Бемор бўлиб қолганингда сабр дебсан,
Нима қасдинг борми ўз жонинга опа,
Бизга айтиш оғирмиди, ор билдингми,
Оғирмиди дардлашсанг виждонинга опа.
Мен укангман, аямайман борим сизлар,
Жигарингни азоблама, айтгин опа.
Барин ичга ютишни сен ўйладингми,
Кел шу йўлдан, бир бор энди қайтгин опа.
Агар бизни хотиржамда кўрай десанг,
Жуфтинг билан бирдам бахтли бўлгин опа.
Хасанни укам десанг бир илтимос,
Ғамни унут, жилмайгину кулгин опа...
Ой мисоли ёриқ юзда тўлгин опа...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев