Предыдущая публикация
Қуёш кўзгусини тангри тутгайдир.
Айтинг, дилингиздан нелар ўтгайдир,
Сиз ҳам мен ҳақимда ўйлаганмисиз?
Ҳар он, ҳар соатда сизни ўйлайман,
Азобда ,роҳатда сизни ўйлайман.
Ҳатто ибодатда сизни ўйлайман,
Сиз ҳам мен ҳақимда ўйлаганмисиз?
Қалдирғоч айвонин соғинган каби,
Гуллар боғбонини соғинган каби,
Мезбон меҳмонини соғинган каби,
Сиз ҳам мен ҳақимда ўйлаганмисиз?
Жонимни чертсалар жарангида сиз,,
Эркасиз битта сиз юрагимда сиз
Маликам сиз муҳаббат рангидасиз,
Сиз ҳам мен ҳақимда ўйлаганмисиз?
Демишлар,ҳар гулнинг гулоби ширин,
Қуёшга кўкдаги моҳтоби ширин.
Менга васлингиз шароби ширин,
Сиз ҳам мен ҳақимда ўйлаганмисиз?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 9