ҚУЛИ БЎЛМОҚ
Аллоҳ жалла жалолуҳунинг биринчи қуллари эмасмиз. Биздан олдин қанча-қанча қуллар келиб кетди. Ҳазрати Одам алайҳиссаломдан то Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга қадар дунёнинг ҳар ерида, ҳар шаҳрида Аллоҳ таолонинг вазифали қуллари яшади.
Пайғамбар жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин Аллоҳ таоло умматни йўлбошчисиз ва ёлғиз қолдирмади. Авлиёуллоҳни, муршидларни уммати Муҳаммаднинг ҳақиқий аминлари айлади.
Мусо алайҳиссалом улул-азм пайғамбар бўла туриб, Хизр алайҳиссаломдан бир нарсаларни ўрганмоқни истадилар.
Имом Ғаззолий йиллар бўйи заррин жуббалари, муҳташам саллалари билан мадрасаларга борар экан, қониқмадилар. Йўлларга тушдилар. Тартиб-интизомларга чақирилдилар. Ибодатлар қилдилар.
Мавлоно Жалолиддин Румий Шамс Табризийни топгунларига қадар бошқа бир умрни яшадилар, ундан кейин яна бошқа бир умрни яшадилар.
Мақом соҳиби, мавқе соҳиби, мулк соҳиби, борлиқ соҳиби, билим соҳиби, рутба соҳиби бўлмоқ муаммо эмас!.. Муҳим нарса Аллоҳ таолонинг севган қули бўлмоқдир! Инсон Аллоҳнинг севган қули бўла олса, қандай бахтлидир!
Аллоҳ таоло кимларни севади? Бутун мусулмонлар энг аввало ана шуни изламоқлари лозим. "Ажабо, Аллоҳ кимларни севади? Ажабо, не қилсам, Аллоҳ мени севади?" дея ана шу саволга тугал жавоб топмоқ керакдир!
Маҳмуд Асъад Жўшон раҳматуллоҳи алайҳ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев