Бобур Мирзога аталган ше'р.
Борар булсангиз гар Андижонимга.
Мунисим-мунглигим, кадрдонимга,
Согинчи чирмашар хуш забонимга,
Саломим етказинг Андижонимга.
Жангу жадалларда неча қон кечдим.
Талофатлар курдим,канча жон кечдим.
Саргардонлик майин минг бора ичдим .
Саломим етказинг Андижонимга.
Баъзан отлиг юрдим, баъзан пиёда.
Мехрим ортиб борар унга зиёда .
Андижон согинчи уртар дунёда.
Саломим этказинг Андижонимга.
Тупрогин келтиринг, кузимга сурай.
Углин унутмасин, ёдида турай .
Улмасимдан аввал бир бора курай,
Саломим етказинг Андижонимга.
Гохи Хиндистонда, гохи кобулман,
Андижон томонга тушган бир нурман.
Шох эмас, аслида, шоир Бобурман.
Саломим этказинг Андижонимга.
Жунаб кетармисиз, Андижонимга,
Мунисим- Мунглигим, к,адрдонимга
Онамдек кадрли мехрибонимга,
Саломим этказинг Андижонимга.
Рустамбек Туронов.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2
бошидан утганлар билишади