Қадримдек қадамда янчилмадими?
Сиз деб бир бечора чекканда озор,
Сизга зирапча ҳам санчилмадими?
Қиш қахр қўшиғин куйлаган тунда,
Томга сумбулалар илинмадими?
Сиз деб минг бўлакка бўлинганимда,
Сизга бир озгина билинмадими?
Бугун кўз ёшингиз сабабкори ким?
Ўша мендан афзал кўринган қизми?
Соғиниб, еттига букилса қаддим,
Айтинг, ҳечам мени соғинмайсизми?
Гурзилар урилиб, ортга қайтган чоғ,
Чақиндек чор тараф сачрамайсизми?
Сиз сабаб қуриса яшнаган бир боғ,
Худонинг қахрига учрамайсизми?
Ёки сизнинг юртга ёғмайдими қор,
Қўллар музламасми мисоли кўзгу?
Нега сиз томонда абадий баҳор,
Биз битта осмоннинг остидамизку.
Ана юзингизни силар муздек қўл,
Мен чора ахтариб толдим ўлгани.
Фақат оппоқ қорли из тушмаган йўл,
Сизга армон бўлиб қолса бўлгани!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 12