Салкам 22 миллиард сўм маблағ сарфланиб қурилган 40-мактаб биноси нафақат ,, Янги Ўзбекистон" массивини, балки бутун Ёзёвон туманини кўрки бўлади.
Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов тегишли раҳбарлар билан 40-мактабга бориб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва тезроқ ишга тушириб юбориш бўйича топшириқлар берди.
--Мактабга яраша ўқитувчи ва ўқувчи бўлиши керак,-деди ҳоким.--Тезлик билан эълонни бериб, ўқитувчи ва ўқувчиларни танлов асосида қабулини бошлаш керак.
Янги мактабга ўқувчилар 11 сентябдан 25 сентябргача танлов асосида қабул қилинади. Масканда ўқувчилар ихтисослашган мактаб дастури, япон тажрибаси асосида ўқитилади.
Танлов жараёнлари туман ҳокимлиги телерам канали орқали ёритиб борилади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1