Предыдущая публикация
Иброҳим Адҳам ҳазратлари озод қилиш ниятида бир қулни сотиб оладилар. Қулдан сўрадилар:
— Исминг нима?
— Сиз ким деб чақирсангиз ўша исмим бўлади, хожам,- дея жавоб қилди қул.
— Қандай егулик ейсан?
— Сиз нима берсангиз уни ейман, хожам...
— Нима иш қиласан? - Сўрадилар Иброҳим Адҳам ҳазратлари.
— Қандай иш буюрсангиз уни бажараман.
— Бирор истагинг борми?
— Қулда истак бўлиши мумкинми, хожам хожасининг тилаги - қулнинг истагидир - деди қул.
Бу жавобдан сўнг Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳўнграб йиғлаб юборадилар ўз-ўзларига шундай дейдилар:
— Эй, мискин! Қулликни мана шу қулдан ўрган! Сен умрингда бирор марта Аллоҳ таолога шундай қул бўлдингми?...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев