Ҳазрати Азизон Шайх Худойдоди Вали - (1461—1532) ҳозирги Навоий вилоятининг Кармана мавзесида туғилган. Бу зот валий, пири комил ва ҳассос шоир ҳам бўлганлар. Худойдоди Вали - яссавия тариқатининг ўн биринчи ҳалқаси муршиди. Бу зот - тариқат султони, ҳақиқат бурҳони, орифлар қутби, улуғлар Қавси, обидлар қаймоғи, комиллар пешвоси, шариат ва ҳақиқат жамловчиси сифатлари билан улуғланади. Эллик нафар комил муршидларни тарбия этган.Шайх Худойдоди Вали зиёратгоҳи олти асрлик тарихга эга. Бу табаррук тупроқда Яссавия тариқатининг етук намоёндаларидан бири, ғазаллари билан ўзбек адабиёти ривожига муносиб ҳисса қўшган мутасаввуф шоир ва олим Ҳазрати Азизон Шайх Худойдоди Валининг хоки қўним топган. Даставвал, истиқлолнинг илк йилларида тарихий қадамжо таъмирланиб, хонақоҳ ва унинг атрофи ободонлаштирилди. 2011 йилда эса ҳазрат таваллудининг 550 йиллик юбилейи муносабати билан дарвоза ва бинолар, маънавият маркази барпо этилди. Хонақоҳ ўрнида гумбазли баланд мақбара қурилди.
Нақл қилишларича, бир куни Шайх Худойдод Вали Қарнаб даштига боради. Қарнаб бегининг халққа адолатсизлигини кўриб, жуда ғазабланадиб, қишлоқ оқсоқоллари билан кенгашиб, ҳокимга арз қилиш мақсадида Бухорои Шарифга боради. Ҳукмдор уюштирган сайлга қатнашиб, мамлакат полвонлари билан курашиб, барчасини
енгади ва ҳокимнинг эътиборини қозонади. Шунда ҳоким Шайх Худойдод Азизонни қабул қилиб, орзу-тилагини сўрайди. Ҳазрат Қарнаб бегининг адолатсизлигини айтиб, халқни ундан халос қилишини сўрайди. Илтимосни қондирган ҳоким Қарнаб бегини жазолайди ва у ерда адолат
ўрнатади.
Шунга ўхшаш воқеа яна бир манбада айтилишича, Азизон Шайх Худойдод Вали 1490 йиллар атрофида Бухоро шахрида Гулисурҳ мусобақасида Мовароуннуҳрнинг майдонга даъвогар жами эллик олти полвонини
йиқитади. Шунда темурий ҳукмдор Муҳаммад Боқий Мирзо Шайх Худойдоддан тилак сўраганларида ҳозирги Нурабод тумани ўрнидаги Улус элатининг адолатсиз бегини вазифасидан озод этишни сўраган экан.
Келтирилган ҳасби ҳолдан уч жиҳати муҳим, яъни биринчидан, Шайх Худойдод Азизон чўпонлар ҳаётидан йироққа кетмаган, иккинчидан, кураш билан шуғулланган, 1480-1490 йилларда ҳам етук аллома ҳали кучли бўлган, учинчидан, обрў- эътибори ошиши ҳам адолатпешанинг назарини тўсмаган.
Шайх Худойдод Вали 1500 йиллар бошларида Карманадан Самарқанднинг Ғазира масканига равона бўлади, бунда Шайхнинг ботиний истаклари асосий сабаб бўлган. Демак, болалиги Кармана теваракларида ўтган Шайх Худойдод қолган умрини Ғазирада
ўтказади. Қирқ ёшгача Карманада яшаган Ҳазрат Худойдод Ғазирада ҳам ўттиз йил яшаш асносида ўз меҳнати билан кун кўриб, ҳалол ва пок луқма, покиза иймон ва кучли эътиқод билан умргузаронлик қилиб, ўз суҳбатдошлари-ю муридларини ҳам шунга даъват этади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3