" Инсонлар орасида табассум ила яша, Аллоҳнинг ҳузурида эса тиз чўккан ҳолда йиғла. Чунки дунё табассум қилувчини севади, Аллоҳ эса Ўзига илтижолар ила йиғлаб дуо қилувчини севади ".
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман...
ЖАННАТ учун...
Қалбингизни дунё ва унинг ҳаёллари билан боғламанг. Ташвишингиз дунёингиз бўлиб қолмасин. Бу дунёни ғамини деб, сира ҳафа бўлманг ва йиғламанг.. Одамларнинг бемаъни ва фойдасиз гап-сўзларига парво қилманг. Аввал Роббингизни сўнгра ўзингизни рози қилиб яшанг. Қалбингизни Аллоҳдан ўзга нарсаларга боғламанг. Қалб Аллоҳдан ҳар қанча йироқ бўлса, қалбни шунча тез офатлар қуршаб олгай. Қалб ҳар қанча Аллоҳга яқин бўлса, офатлар қалбдан шунча йироқлашгай.
Эҳтимол сиз муаммоларга дуч келгандурсиз. Аммо бу Аллоҳ сизни ёмон кўрганидан эмас ёки Аллоҳ сизни безовта қилиши учун эмас, сизни йиғлашингиз учун эмас, сизга бепарво бўлганлиг