Предыдущая публикация
〰〰〰〰〰〰〰〰〰〰
Бир куни бу хаёт жонимга тегса,
Биргина хатойим бошимни эгса,
Сочимга қор ёғса бўлмасдан кекса,
Дардимни кимларга айтай Онажон.
Ишончим йўқолса дусту ёримга,
Хасадлар тўкилса қўлда боримга,
Дўстимни қилгани тегиб оримга,
Дардимни кимларга айтай Онажон.
Йиғласам юракдан сукутсиз, сассиз,
Қандайин бахтиёр эдим мен эссиз,
Армон дарё бўлди кун ўтар сизсиз,
Дардимни кимларга айтай Онажон.
Бу хаёт раҳмсиз келса тош бўлиб,
Кўзимда армонлар қатра ёш бўлиб,
Ёнимда йўқдирсиз бир сирдош бўлиб,
Дардимни кимларга айтай Онажон.
Мусофир юртларда топдим жафолар,
Кўзимга тор бўлди ёруғ дунёлар,
Юракни йиғлатса маюс наволар,
Дардимни кимларга айтай Онажон.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев