Бу дунёнинг ташвишин қўйинг,
У дунёдан сўзланг, биродар.
Ситамлардан кетсангиз тўйиб,
Қиёматни эсланг, биродар!
🌾
Имкон эрур бу ҳаёт сизга,
Ўлим асли ибратдир бизга,
Тикон кирса оёғингизга,
Қиёматни эсланг, биродар!
🌾
Мол дунёни кимдир туш кўрар,
Тушида ҳам мол дунё сўрар,
Ҳамма инсон яланғоч турар,
Қиёматни эсланг, биродар!
🌾
Бир кун бизни кетаримиз бор,
Лаҳад ичра ётаримиз бор,
Пулсиротдан ўтаримиз бор,
Қиёматни эсланг, биродар!
🌾
Кимга бердим, кимдандур олдим,
Гоҳ олдим-у ғафлатда қолдим,
Етим ҳаққин ейишдан олдин,
Қиёматни эсланг,биродар!
🌾
Фарқи йўқдир амалингизни,
Гўзал қилинг аъмолингизни,
Қиём қилиб намозингизни,
Қиёматни эсланг, биродар!
🌾
Умр қисқа ўзни шох билманг,
Фурсат қайтмас кўксингиз тилманг,
Шеърим ўқиб қиёмат қилманг,
Қиёматни эсланг, биродар!
🌾
Эслатинг , зеро эслатма , мӯъминларга манфаат йетказур..
" Зориёт сураси 55- оят "
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1