Илоннинг газаби
Бир дурадгорнинг устахонаси бор экан. У ҳар куни кечқурун ишни тугатгач, асбобларини дастгоҳнинг устида қолдириб, устахонани қулфлаб кетар экан. Бир куни у кетгач, устахонага бир илон егулик қидириб кириб қолибди. Илон дастгоҳнинг устида судралиб бораётиб, арранинг устидан ўтиб кетибди. Арранинг ўткир тишлари унинг танасини шилиб юборибди. Қонга беланган илон жон аччиғида аррани чақа кетибди. Аммо энди унинг оғзи ҳам қонга тўлибди. Илон аррани бир йиртқич ҳайвон деб ўйлаб, жон-жаҳди билан уни чақишда давом этибди. Ҳолдан тойиб, ўлишига кўзи етгач, охирги кучларини тўплаб, аррани бутун танаси билан ўраб олиб, бўға бошлабди…
Эрталаб дурадгор устахонасига келса, ахмоқлиги туфай