МЕН ШУНЧАКИ КЕЛМАДИМ…
Мен шунчаки келмадим… бу ўткинчи дунёга,
Топдим қидирганимни, қалбим бутун, кўнглим тўқ.
Ҳар кун босиб бир зина талпинаман зиёга
Бу дунёдан шунчаки армон билан кетгим йўқ.
Мен шунчаки келмадим… шунчаки кетолмайман,
Ҳар бир умид куртагин гуллатмоғим лозимдир.
Аллоҳ берган қаламни тебратмай ўтолмайман,
Дардли, дардкаш ҳар шеърим мангу эрка созимдир.
Мен шунчаки келмадим… мангу яшаш аҳдим бор
Ишқ гулининг мушкидан сармаст бўлиб, шод бўдиб.
Дунёни шеърим билан олай деган шахтим бор,
Авлодларнинг дилида қолгум мангу ёд бўлиб.
Мен шунчаки келмадим… гарчанд, дунё бири кам,
Не келса ҳам бошимга эгилмайман, синмайман.
Чунки тоғдай иродам метиндан ҳам мустаҳ