Борни ҳам йўқни кўрдим.
Дўстингман деб алдаган.
Эх сохта дўстни кўрдим.
Дўст бўлди давлатимга.
Бор обрў хурматимга.
Атрофимдан қочдилар.
Мингсам ғариб отимга.
Йўғимга қувондилар.
Оёғимдан чалдилар.
Дўсту ғаним ўша кун.
Ғалвирда эландилар.
Акс урсам кутар эди.
Даст рўмол тутар эди.
Мени кўкка кўтариб.
Зўрсан-да ошна дерди.
Ошно бўлди ошимга.
Бало бўлди бошимга.
Нокаст дўст энди қайта.
Киролмас ишончимга.
Оғир кунда қочдилар.
Қалб кўзимни очдилар.
Умида Ахмад бўлдим.
Яна эшик қоқдилар.
Энди дўст бўлолмайсиз.
Мехримни кўролмайсиз.
Қўлингиз қилманг кўсов.
Кўзим ўя олмайсиз.
Асрагай мени Оллох.
Бор йўқда бўлгай панох.
Бунча разил хасад гўй.
Инсон бўлмаса эй вох.
Дўст бўлса чин дўст бўлсин.
Ортдамас ёнда турсин.
Ёнда турмаган дўстлар.
Майли қандини урсин.
Бўлди тушмам тўрига.
Ачинмам бор йўғига.
Йўлиқсин дейман фақат.
Ўзидан ҳам зўрига.
Чин дўстим билсам Отам.
Мехрибон мунис Онам.
Опам синглим жигаржон.
Мард акам ҳамдард укам.
Қарамаслар қўлимга.
На борим на йўғимга.
Кўз тикарлар ҳамиша.
Хаялласам йўлимга.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев