куринг галва бошлади.
Хатто хар-хар замонда,
кузларин хам ёшлади.
Туй эгаси Рус бориб,
зур даромад топганмиш.
Туй олдидан томни хам,
кайта,баланд ёпганмиш.
Йилда шунча харажат,
хам машина олибди.
Каранг шунча расходдан,
яна анча колибди.
Кушнисини эри хам,
хамон Русда юрганмиш.
Яна унта иш жойга,
клент кутиб турганмиш.
Туй тугагач узи хам,
Русга кайтиб кетаркан.
Яна бир йил ишласа,
то улгунча етаркан.
Огзи тинмай уша кун,
кун утгинча жавради.
Куриб кетсин пайшанба,
тунда кундим авради.
Тонгда туриб Худо деб,
бордим уша манзилга.
Караб турсам гаплари,
хеч ухшамас хазилга.
Хашаматли куш сарой,
шу баробар дарвоза.
Ха чинданда арзийди,
канча мактов овоза.
Кириб борсам ичкари,
мармар ховуз,ховли хам.
Дедим нахот Рус ёкда,
булса шунча насибам.
Уй эгаси олдида,
булиб олдим бир факир.
Сунг аёлим айтгандек,
дардим айтдим бирма-
бир.
Йигит экан мехрибон,
кунди тинглаб сузимга.
Уйга кайтдим гердайиб,
сигмай узим узимга.
Пулни топдим тез кунда,
гаров куйиб томимга.
Жунаб кетдим Рус тамон,
бой кушай деб номимга.
Етиб бордик бир амал,
унта мендек уйлари.
Кутиб олди турт йигит,
накд чинордек буйлари.
Руйхат килиб исмимиз,
бор хужжатни олишди.
Сунг нимадир талашиб,
айтишиб хам колишди.
Нима булди билмадим,
кетдик урмон оралаб.
Етиб бордик манзилга,
нак хуфтонни коралаб.
Хаммамизни оч нахор,
муз вагонга жойлади.
Кейин эшик ортидан,
занжир билан бойлади.
Сахар ажиб манзара,
кор тиззамга етгудек.
Турт томонда йук
нишон,
совук уриб кетгудек.
Хамма хайрон бу не хол,
кимдир бошин кашлади.
Шу пайт битта рус йигит,
дук урушни бошлади.
"Сизларга мен хужайин,
дарахт кесиб сотамиз.
Кимки кочса гап битта,
огох бермай отамиз".
Иш бошланди кес,йикит,
то кечгача жонсарак.
Ойлар утиб борди лек,
маошдан йук хеч дарак.
То келгунча хаммамиз,
Русни жаннат деганмиз.
Энди билсак биз бунда,
шунчаки кул эканмиз.
Йил хам утди,иш огир,
колдик чолдай энгашиб.
Охир кочдик жон гаров,
барча куллар кенгашиб.
Бир ой ётдим камокда,
бор дардимни айтдима.
Депорт булиб куп-курук,
уз юртимга кайтдима.
Сизга булсин бир мисол,
айтдим борим арзимни.
Билмам кандай
тулайман,
томим гаров карзимни.
Туйга борма хотинжон,
утир уйда димгина.
Кел яшайин хур,озод,
уз юртимда жимгина.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 7