Табиийки, гоҳида инсон кечаси бирор сабаб билан уйқудан уйғониб кетади. Сўнгра яна қайтиб уйқуга кетади. Мана шу – кечаси уйқудан уйғониб кетилган вақтда жудаям улуғ фазилат борки, бундан кўпчилигимиз бехабар бўлсак керак. Бу ҳақда пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
مٓن تَعَارَّ مِن الليلِ فقال :
لا إلهَ إلَّا اللهُ وحدَهُ لا شٓريكَ لهُ ، لهُ المُلْكُ ولهُ الحٓمدُ ، وهوَ على كلِّ شَيٍء قديرٌ ، الحمدُ للهِ ، وسُبحانَ اللهِ ، ولا إلهَ إلَّا اللهُ ، واللهُ أكبرُ ، ولا حولَ ولا قُوةَ إلا باللهِ
ثم قال : اللهمَّ اغفرْ لي ، أو دٓعا ، استُجِيبَ لهُ ، فإن توضَّأَ وصلَّى قُبِلَتْ صلاتُهُ .
"Кимки, кечаси уйқудан уйғониб кетса ва:
"Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай'ин қодийр. Субҳааналлооҳ, валҳамдулиллааҳ ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ",– деб айтса, сўнгра "Аллоҳуммағфирлий" деса ёки бирор (ўзи ҳоҳлаган) дуони Аллоҳдан сўраса, дуоси ижобат бўлгай. Агар туриб таҳорат олгач намоз ўқиса, намози қабул бўлади",- дедилар. (Имом Бухорий ривояти).
Аллоҳу Акбар!
***
Азиз Диндошларим.....
Кечаси уйқудан уйғонганингизда ушбу дуони ўқиб, Аллоҳдан дунёю охират яхшиликларидан нимаики сўрасангиз, албатта, Аллоҳ сўраган нарсангизни беришлигини Аллоҳнинг Расули Муҳаммад алайҳиссалом башорат бермоқдалар.
Аллоҳ сизу бизга Ўз фазлидан берсин! Аллоҳ гуноҳларимизни кечириб, дуоларимиз ижобат қилиши мунчаям осон экан-а!
Бунинг учун кечаси уйқудан уйғонган вақтимизда Ватсап, Телеграм, Фейсбук, Твиттердаги янгиликларни ўқишга ошиқиш ўрнига, биргина нарса – қалбимизни ва ақлимизни Аллоҳга боғлаб ушбу қисқагина дуони ўқишимизнинг ўзи кифоя қилар экан, иссиқ ўрнимиздан туриб таҳорат қилишимиз ҳам шарт эмас экан. Агар ғайрат қилиб таҳорат олинса ва намоз ўқилса, нур устига аъло бўлади, ин ша Аллоҳ.
***
Эй Роббим! Қалбларимизни ёлғиз Ўзингга боғла,Узиндан Узгага мухтож килма токи Сенинг зикрингни эртаю-кеч унутмайлик! Барчамизни бу дуони ўқишимизга Ўзинг муяссар айла!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев