Сехр сараланган,Нурдан яралган.
Денгиздан,энг асл Дурдан яралган.
Байраминг муборак ýзбек Аёли.
Сен гýзал,ёр жуфти жондек вафоли.
Жилмайиб яшайсан калбинг жафоли.
Арзирли минг тахсин,байтга сафоли.
Байраминг муборак ýзбек Аёли.
Сен ýша Тумарис,марднинг онаси.
Кеч колса марди шам ýчмас хонаси.
Гам дилни шод этар сýзинг донаси.
Байраминг муборак ýзбек Аёли.
Сен сахий карз бериб сýрамас хотам.
Жуфт кетса то тирик тутгувчи мотам.
Бутун бир борликнинг мехри сенда жам.
Байраминг муборак ýзбек Аёли.
Сен сабр,матонат,токат тимсоли.
Тафтлисан саратон Шамси мисоли.
Содда дил,самимий,кибрдан холи.
Байраминг муборак ýзбек Аёли.
Сен яланг оловдан юрган болам деб.
Хечга арз айтмаган тингла нолам деб.
Борингни тутган сен турсин олам деб.
Байраминг муборак ýзбек Аёли.
Сен хушли келинчак ховли супирган.
Сени бор хар уйдан райхон уфирган.
Кýнглида садокат касрини кýрган.
Байраминг муборак ýзбек Аёли.
Сен жажжи жингалак сочли кизалок.
Озгина аразчи,озгина йиглок.
Угилдан сунгмаса ёкгувчи чирок.
Байраминг муборак ýзбек Аёли.
Сен ака йýлини зор кунган мунгли.
Якини гам чекса,зум сезган кýнгли.
Хамиша пок ният,тилагинг ýнгли.
Байраминг муборак узбек Аёли.
Сен опа,сен сингил,сен Она, сен Ёр.
Метиндек гурурсан,сира синмас ор.
Сен каби мафтункор кани, кайда бор.
Байраминг муборак ýзбек Аёлu.
Сен Гулом Норматга тутказган калам.
Сýнгра байт биттирган харфи лим алам.
Бахтли бýл,тахтли бýл хар жойда,хар дам.
Байраминг муборак ýзбек Аёли.
Сен асли фаришта,Хурдан яралган.
Фалакда энг ёруг Нурдан яралган.
Нархи йýк Инжудан, Дурдан яралган.
Байраминг муборак ýзбек Аёли.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев