Аллоҳ ва Унинг расули ман қилган нарсаларни содир этишдан огоҳлантириш ҳақида
Аллоҳ таоло: «(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна – кулфат етиб қолишидан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!» (Нур сураси, 63-оят);
«Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ қилур» (Оли Имрон сураси, 30-оят);
«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг (кофирларни азоб билан) ушлаши қаттиқдир» (Буруж сураси, 12-оят);
«Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши – азоби аламли ва қаттиқдир» (Ҳуд сураси, 102-оят), деб айтган.
1805/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Албатта Аллоҳ ғазаб қилади. Аллоҳнинг ғазаби бир киши Аллоҳ ҳаром этган нарсаларни бажарса, рўёбга чиқади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1