180-боб Қуръон ўқишнинг фазилати
990/1. Абу Умомадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Қуръон ўқинглар. Чунки у (Қуръон) Қиёмат кунида ўқигувчиларига шафеъ бўлади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
991/2. Наввос ибн Самъондан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Қиёмат куни Қуръон ва унга дунёда амал қилувчилар олиб келинса, Бақара ва Оли Имрон суралари илгарилаб, ўқувчиларига ҳужжатлашишади, яъни шафеъ бўлишади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
992/3. Усмон ибн Аффондан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръондан таълим олиб, бошқаларга ҳам ўргатган кишидир», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.
993/4. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Қуръонни моҳирлик ила, яъни лафзларини ўз ўрнидан чиқариб тиловат қилувчи киши улуғ, итоаткор мирзалар, яъни фаришталар билан бирга бўлади. Энди ким Қуръонни тутилиб-тутилиб машаққат ила ўқиса, икки ажр бўлади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
994/5. Абу Мусо ал- Ашъарийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Қуръон ўқувчи мўмин ширин лимонга ўхшайди. Ҳиди ҳам, таъми ҳам яхши. Қуръон ўқимайдиган мўмин хурмога ўхшайди. Ҳиди йўғу таъми ширин. Қуръон ўқийдиган мунофиқ райҳонга ўхшайди. Ҳиди яхши, лекин таъми аччиқ. Қуръон ўқимайдиган мунофиқ заққум (ғоят аччиқ мева) га ўхшайди. Ҳиди ҳам йўқ, таъми ҳам аччиқ», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
995/6. Умар ибн Хаттобдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Албатта, Аллоҳ бу китоб, яъни Қуръон билан баъзи қавмларни юксак даражага ва баъзи қавмларни паст даражага туширади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. (Яъни салафларимизга ўхшаб, Қуръон ўқиб, унга амал қилинса, юксак мақомларга кўтарилади. Лекин акси бўлса, бизларнинг аҳволимизга ўхшаб қолади).
996/7. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Фақат икки тоифа кишиларга ҳасад қилиш жоиз. 1. Аллоҳ бир кишига Қуръон ҳифзи ва илми неъматини берган бўлса, у киши кечасию кундузи уни ўқиса ва амал қилса; 2. Ва бир кишига Аллоҳ мол-дунё берган бўлса, ўша киши мол-дунёсидан кечасию кундузи инфоқ қилса», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
997/8. Баро ибн Озибдан р.а. ривоят қилинади. Бир киши Каҳф сурасини ўқир эди. Ҳузурида арқонга боғланган оти турар эди. Бир булут пайдо бўлиб, у отига яқинлашган эди, оти ҳуркиб кетди. Тонг отганда бу киши Расулуллоҳ с.а.в. ҳузурларига келиб, бўлиб ўтган воқеа ҳақида хабар берганида, Расулуллоҳ с.а.в. : «Бу хотиржамлик бўлиб, қачон Қуръони карим (аҳамият ила) ўқилса, ана шу хотиржамлик тушади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
998/9. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, (номаи аъмолига) битта яхшилик ёзилади. Ҳар бир яхшилигингиз ўн баробар мислича қилиб берилади. Мен «Алиф, лом мим»ни бир ҳарф демайман. Балки «алиф» бир ҳарф, «лом» бир ҳарф ва «мим» бир ҳарфдир», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.
999/10. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Қуръондан ҳеч бир нарса ёдламаган киши хароба уйга ўхшайди», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.
1000/11. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Қиёмат куни аҳли Қуръон жаннатга дохил бўлган фурсатда унга: сен дунёда Қуръонни қандоқ тартил (қироат) ила ўқиган бўлсанг, бу ерда ҳам ўшандоқ дона-дона қилиб, қироат билан ўқиб, юқорига кўтарилгин. Қайси зина устида ёд билган оятларинг тамом бўлса, «Сенга аталган мақом ўшадир», дейилади», деб айтдилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 10
1001/1. Абу Мусодан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Қуръонни ёд олгандан кейин тез-тез ўқиб, такрорлаб туринглар. Муҳаммаднинг жони унинг қўлида бўлган зот (Аллоҳ)га қасамки, Қуръон (агар ўқиб турилмаса), эгасининг хотирасидан арқони ечилган туядан ҳам тезроқ қочади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
1002/2. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Қуръон соҳиби (яъни, уни ёд олган киши) боғлаб қўйилган туяга ўхшайди. Агар уни маҳкам тутсанг, ўрнида туради. Агар бўш қўйсанг, кетиб қолади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
1003/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Аллоҳ таоло ҳеч бир овозни, набий Қуръонни жарангдор овозда оҳанг билан ўқиганларини эшитганчалик эшитмаган», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
1004/2. Абу Мусо ал-Ашъарийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. бу кишига «Довуд алайҳиссаломга берилган яхши овоздан сенга ҳам бир оз берилгандир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Имом Муслимнинг ривоятларида: «Расулуллоҳ с.а.в. бу зотга: «Мен кеча сенинг қироатингни эшитганимни кўрганингда эди», деб айтдилар».
1005/3. Баро ибн Озибдан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳ с.а.в. хуфтон намозида «ват-тийни ваз-зайтуни» сурасини ўқидилар. Мен у зотникидан кўра чиройли овозни эшитмаганман», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
1007/4. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳ с.а.в. : «Менга Қуръон ўқиб бер», дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, сизга Қуръон ўқиб бераманми? Ваҳоланки, Қуръон ўзингизга нозил қилинган бўлса», десам, у зот: «Мен Қуръонни ўзимдан бошқа кишидан эшитмоқни яхши кўраман», дедилар. Шунда мен «Нисо» сурасини ўқиб «(Эй Муҳаммад), Биз ҳар бир умматдан (ўша умматнинг пайғамбарини) гувоҳ келтирганимизда ва сизни ана уларга қарши гувоҳ қилганимизда, уларнинг ҳоли не кечур?» оятига етсам, у зот: «Ҳозирча кифоя қилади», дедилар. Кейин у зотга назар солсам, икки кўзларидан ёш оқмоқда экан». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
1008/1. Абу Саид Рофеъ ибн Муъаллодан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. менга: «Эй Абу Саид, масжиддан чиқишингдан олдин сенга Қуръондаги энг улуғ сурани ўргатайми?» деб қўлимдан ушлаб (юра бошладилар). Масжиддан чиқмоқчи бўлганимизда мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз менга Қуръондаги энг улуғ сурани ўргатаман, дедингиз», десам, Расулуллоҳ с.а.в. : «У етти оятдан иборат «алҳамдулиллаҳи роббил оламийн» бўлиб, менга берилган улуғ Қуръон (сура) шудир», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.
1009/2. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. «қул ҳуваллоҳу аҳад» сурасини қироат қилиш ҳақида қуйидагича сўз айтдилар: «Менинг жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, албатта, бу сура Қуръоннинг учдан бирига тўғри келади».
Бошқа ривоятда Расулуллоҳ с.а.в. саҳобаларга: «Сизлардан бирингиз бир кечада Қуръоннинг учдан бирини ўқишга ожизми?» деганларида, бу сўз саҳобаларга оғир ботди. Ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, қайс...Ещё183-Боб. Махсус суралар ва оятлар тиловатига тарғиб
1008/1. Абу Саид Рофеъ ибн Муъаллодан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. менга: «Эй Абу Саид, масжиддан чиқишингдан олдин сенга Қуръондаги энг улуғ сурани ўргатайми?» деб қўлимдан ушлаб (юра бошладилар). Масжиддан чиқмоқчи бўлганимизда мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз менга Қуръондаги энг улуғ сурани ўргатаман, дедингиз», десам, Расулуллоҳ с.а.в. : «У етти оятдан иборат «алҳамдулиллаҳи роббил оламийн» бўлиб, менга берилган улуғ Қуръон (сура) шудир», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.
1009/2. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. «қул ҳуваллоҳу аҳад» сурасини қироат қилиш ҳақида қуйидагича сўз айтдилар: «Менинг жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, албатта, бу сура Қуръоннинг учдан бирига тўғри келади».
Бошқа ривоятда Расулуллоҳ с.а.в. саҳобаларга: «Сизлардан бирингиз бир кечада Қуръоннинг учдан бирини ўқишга ожизми?» деганларида, бу сўз саҳобаларга оғир ботди. Ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, қайсимиз бир кечада Қуръоннинг учдан бир қисмини ўқий олади?» дейишганида, Расулуллоҳ с.а.в. : «Қул ҳуваллоҳу аҳад Аллоҳуссомад» сураси Қуръоннинг учдан бир қисмига тўғри келади», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.
1011/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. «Қул ҳуваллоҳу аҳад» сураси ҳақида: «Албатта, бу сура Қуръоннинг учдан бир қисмига тенг келади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
1012/5. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен «Қул ҳуваллоҳу аҳад» сурасини яхши кўраман», деганида, Расулуллоҳ с.а.в. : «Албатта, буни яхши кўришинг сени жаннатга киргизади», дедилар. Имом Термизий ривоятлари. Имом Бухорий ҳам «Саҳиҳ»ларида таълиқ ҳолда ривоят қилганлар.
1013/6. Уқба ибн Омирдан р.а. ривоят қилинади. Расул...Ещё1010/3. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Бир киши бошқа бир кишининг «Қул ҳуваллоҳу аҳад» сурасини ўқиётганини эшитди. Тонг отганида Расулуллоҳ с.а.в. ҳузурларига бориб, гўё у киши қилган амалини кичик санагандек қилиб зикр этди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в. : «Менинг жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, албатта, бу сура (ўзи кичик бўлишига қарамасдан) Қуръоннинг учдан бирига тенг келади», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.
1011/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. «Қул ҳуваллоҳу аҳад» сураси ҳақида: «Албатта, бу сура Қуръоннинг учдан бир қисмига тенг келади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
1012/5. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен «Қул ҳуваллоҳу аҳад» сурасини яхши кўраман», деганида, Расулуллоҳ с.а.в. : «Албатта, буни яхши кўришинг сени жаннатга киргизади», дедилар. Имом Термизий ривоятлари. Имом Бухорий ҳам «Саҳиҳ»ларида таълиқ ҳолда ривоят қилганлар.
1013/6. Уқба ибн Омирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Бу кеча менга нозил қилинган оятларга қарамайсизларми? Бу каби сура ҳали кўрилмаган. Ўша сура «Қул аъузу бироббил фалақ» билан «Қул аъузу бироббин нас»дир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
1015/8. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Қуръонда ўттиз оятли бир сура бор. У (ўқиб юрган) кишини шафоат қилади. Ҳаттоки гуноҳлари мағфират қилинади. Ўша сура «Таборакаллазий биядиҳил мулк»дир», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
1016/9. Абу Масъуд ал-Бадрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Ким кеч кирганда Бақара сурасининг охиридаги икки оятни ўқиса, унга кифоя қилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
(Яъни ўша кечаси буладиган турли офатлар етишидан кифоя қилади. Ёки ўша кечаси қоим бўлишига кифоя қилади).
1017/10. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Уйларингизни (намоз ўқ...Ещё1014/7. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. иккита «қул аъузу» нозил бўлишидан олдин жинлардан ва инсонларнинг кўзи тегишидан паноҳ тилаб юрардилар. «Қул аъузу» сураси нозил бўлганидан сўнг у иккиси билан паноҳ тилаб, бошқа паноҳ тиланадиган нарсаларни тарк қилдилар. Имом Термизий ривоятлари.
1015/8. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Қуръонда ўттиз оятли бир сура бор. У (ўқиб юрган) кишини шафоат қилади. Ҳаттоки гуноҳлари мағфират қилинади. Ўша сура «Таборакаллазий биядиҳил мулк»дир», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
1016/9. Абу Масъуд ал-Бадрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Ким кеч кирганда Бақара сурасининг охиридаги икки оятни ўқиса, унга кифоя қилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
(Яъни ўша кечаси буладиган турли офатлар етишидан кифоя қилади. Ёки ўша кечаси қоим бўлишига кифоя қилади).
1017/10. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Уйларингизни (намоз ўқилмайдиган) қабр каби қилманглар. Албатта, шайтон Бақара сураси ўқиладиган уйдан қочади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
1019/12. Абу Ҳурайра р.а. ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ с.а.в. мени Рамазон закотига қўриқчи қилдилар. Шунда бир киши келиб, таомдан ҳовучлаб ола бошлади. Мен уни ушлаб: «Аллоҳга қасамки, сени Расулуллоҳ ҳузурларига олиб бораман», дедим. У : «Болаларим кўп, жуда муҳтожман», деб айтган эди, қўйиб юбордим. Тонг оттирганимда, Расулуллоҳ с.а.в. : «Эй Абу Ҳурайра, кечаги асиринг нима қилди?» дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, эҳтиёжи жуда қаттиқлигини ва болалари кўплигини айтган эди, унга раҳм қилиб қўйиб юбордим», дедим. Расулуллоҳ: «У сенга ёлғон гапирган бўлмасин, яна келади», дедилар. Мен Расулуллоҳнинг сўзларидан унинг тағин келишини билиб, кутдим. У келиб, яна та...Ещё1018/11. Убай ибн Каъбдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидан сен ёд қилган қайси оят улуғ эканини биласанми?» дегандилар, мен: «Аллоҳу ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум», дедим. Шунда у зот кўкрагимга уриб: «Илм муборак бўлсин, эй Абу Мунзир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
1019/12. Абу Ҳурайра р.а. ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ с.а.в. мени Рамазон закотига қўриқчи қилдилар. Шунда бир киши келиб, таомдан ҳовучлаб ола бошлади. Мен уни ушлаб: «Аллоҳга қасамки, сени Расулуллоҳ ҳузурларига олиб бораман», дедим. У : «Болаларим кўп, жуда муҳтожман», деб айтган эди, қўйиб юбордим. Тонг оттирганимда, Расулуллоҳ с.а.в. : «Эй Абу Ҳурайра, кечаги асиринг нима қилди?» дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, эҳтиёжи жуда қаттиқлигини ва болалари кўплигини айтган эди, унга раҳм қилиб қўйиб юбордим», дедим. Расулуллоҳ: «У сенга ёлғон гапирган бўлмасин, яна келади», дедилар. Мен Расулуллоҳнинг сўзларидан унинг тағин келишини билиб, кутдим. У келиб, яна таомдан ҳовучлаб ола бошлади. Ушлаб олиб: «Сени Расулуллоҳ ҳузурларига олиб бораман», дедим. У яна: «Мени қўйиб юбор, болаларим кўп, шунга жуда муҳтожман, бошқа қайтиб келмайман», деб айтди. Раҳмим келиб, яна қўйиб юбордим. Тонг отгач, Расулуллоҳ с.а.в. : «Эй Абу Ҳурайра, асиринг нима қилди?» дедилар. Мен:
1020/13. Абу Дардодан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Кимки Каҳф сурасининг аввалидан ўн оят ёдласа, дажжолдан омонда бўлади», дедилар. Бошқа ривоятда «Каҳф суранинг охиридан» бўлиб келган. Имом Муслим ривоятлари.
1021/14. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Бир куни Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ с.а.в. ҳузурларида ўтирган эдилар, устларида янграётган бир овозни эшитдилар. Ва бошларини кўтариб, бу осмондаги бир эшик бўлиб, бугун шу эшик очилди. Фақат бугун очилди, холос. Ҳамда у ердаги бир фаришта тушди. Шу фаришта ер юзига бугун тушди, холос. Бундан олдин тушмаган эди. Фаришта салом бериб, Расулуллоҳга с.а.в. икки нур башоратини берди. Ва: «Бундан олдин бирор пайғамбарга берилмаган, деди. У Фотиҳа сураси ва Бақара сурасининг охиридир. Ундан бирор ҳарф ўқисангиз, унинг савоби берилади», деди. Имом Муслим ривоятлари.
1022/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Бирор қавм Аллоҳнинг уйларидан бирига тўпланиб, Аллоҳнинг китобини тиловат қилса ва ўзаро бир-бирларига айтишса, уларга хотиржамлик тушиб, раҳмат қоплайди ва фаришталар ўраб олишади. Ҳамда Аллоҳ уларни Ўзининг ҳузуридагилар, яъни (фаришталар) билан эслайди» , дедилар. Имом Муслим ривоятлари