Изн сўраш ва унинг одоблари ҳақида
Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизча кирмангиз» (Нур сураси, 27-оят).
«Қачон гўдакларингиз балоғатга етсалар, бас, улар ҳам худди улардан илгари (балоғатга етганлар) каби изн сўрасинлар» (Нур сураси, 59-оят), деб айтган.
869/1. Абу Мусо ал-Ашъарийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Изн сўраш уч мартадир. Агар изн берилса, киргин. Агар берилмаса, қайтиб кетгин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
870/2. Саҳл ибн Саъддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Изн сўраш кўз (номаҳрамларга тушишининг олдини олиш) сабабидан жорий қилинди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
871/3. Рибъий ибн Ҳирошдан ривоят қилинади: «Менга Бани Омир қабиласидан бўлган бир киши гапириб берди. У Расулуллоҳ с.а.в. уйдаликларида олдиларига киришга изн сўраб, «Кираверайми?» деди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в. ходимларига: «Бунинг олдига чиқиб, изн сўрашни ва «Ассалому алайкум, кираверайми?» дейишни ўргат», дедилар. У киши буни эшитиб турган эди. Бас, «Ассалому алайкум, кираверайми?» деди. Расулуллоҳ с.а.в. унга изн бердилар, у кирди». Абу Довуд ривоятлари.
872/4. Килда ибн Ҳанбалдан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳнинг с.а.в. ҳузурларига бориб, олдиларига кирдим-да, салом бермадим. Расулуллоҳ с.а.в. : «Қайтиб, бошидан «Ассалому алайкум, кираверайми?» дегин», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2
873/1. Анасдан р.а. ривоят қилинган машҳур Исро ҳодисаси ҳақидаги ҳадисда келтирилишича, «Расулуллоҳ с.а.в. : «Мен Жаброил (алайҳиссалом) билан дунё осмонига кўтарилганимда, унинг очилишини талаб қилдилар. «Бу ким?» дейилганида, «Жаброилман», дедилар. «Сен билан бирга ким?» дейилганида, «Муҳаммад» (алайҳиссалом), дедилар. Сўнгра иккинчи ва учинчи ва қолганларига кўтарилганларида, ҳар бир осмонда «Бу ким?» дейилди, «Жаброилман», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
874/2. Абу Заррдан р.а. ривоят қилинади: «Кечаларнинг бирида кўчага чиқсам, Расулуллоҳ с.а.в. якка ўзлари кетаётган эканлар. Мен ҳам ойнинг соясида кетаётсам, мен томонга бурилдилар-да ва мени кўриб қолдилар. «Ким бу?» дедилар. «Абу Заррман», дедим». Имом Бухорий ва Муслим ривоят...Ещё141-боб. Эшикни тақиллатиб, киришга изн сўровчи кишига ичкаридан «Кимсиз?» деб сўралса, «Фалончиман» деб исми ёки таниладиган лақабини айтишнинг суннат эканлиги ҳамда «Кимсиз?» дейилса, исмини айтмасдан «Мен, мен» дейишнинг кароҳи
873/1. Анасдан р.а. ривоят қилинган машҳур Исро ҳодисаси ҳақидаги ҳадисда келтирилишича, «Расулуллоҳ с.а.в. : «Мен Жаброил (алайҳиссалом) билан дунё осмонига кўтарилганимда, унинг очилишини талаб қилдилар. «Бу ким?» дейилганида, «Жаброилман», дедилар. «Сен билан бирга ким?» дейилганида, «Муҳаммад» (алайҳиссалом), дедилар. Сўнгра иккинчи ва учинчи ва қолганларига кўтарилганларида, ҳар бир осмонда «Бу ким?» дейилди, «Жаброилман», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
874/2. Абу Заррдан р.а. ривоят қилинади: «Кечаларнинг бирида кўчага чиқсам, Расулуллоҳ с.а.в. якка ўзлари кетаётган эканлар. Мен ҳам ойнинг соясида кетаётсам, мен томонга бурилдилар-да ва мени кўриб қолдилар. «Ким бу?» дедилар. «Абу Заррман», дедим». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
876/4. Жобирдан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳ с.а.в. ҳузурларига бориб, эшикларини тақиллатдим. У зот: «Ким бу?» дедилар. «Мен», деб айтдим. Шунда у зот «мен», «мен», деб гўёки кариҳ кўргандек айтдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Фойда: Бирор кишининг уйи тақиллатилсаю уй ичидан «Кимсиз» дейилса, у исмини айтмасдан «Мен» деб айтишининг кароҳияти бор.