Кунгли тош деб укситманг, ухам асли гул аёл.
Угайсан деб камситманг, ухам битта хур аёл.
Оллохимдан сиз сари юборилган нур аёл,
Бу дунёда тенгсиздир бази угай оналар.
Мехри уммон буларкан ёт булсахам юраклар,
Нола килиб йигларкан у йигласа фалаклар.
Саволларнинг багрида пинхон булиб халаклар,
Гохи угай оналар чин онадай буларкан.
Ярим дилни бут килиб кулиб турар кузлари,
Фариштаму ёки хур? Асли унинг узлари.
Онажонинг эслатиб мехир тула сузлари,
Эркалаши гохида чин онадай буларкан.
Бахор булиб келаркан куз фалининг богига,
Дово булиб озгина согинчларнинг догига.
Далда булар сен учун солмай алам ёгига,
Болам деркан кувониб гохи угай оналар.
Олис кетсанг согиниб хавотирда хар куни,
Ором билмас кузлари халоват йук хеч туни.
Кани энди бир курса кучиб оларди сени,
Гохи угай оналар чин онадай буларкан.
Дунё иши куп кизик, синовлидир хар йули,
Гохи чаман япрокли, гохи хазондир гули.
Ухам сендай хастадир армон тула хур дили,
Мехри дарё калби нур экан угай оналар.
Жамолиддин.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 28
to'g'ri o'gay onani yomon deyishadi
yaxshilari ham bor demoqchiman xolos.
Ок, сут бермасада дунёга келтирмасада боламдеб мехир бераётганлар канча факат сизни фикриз шу ерда котиб колган.