Бир куни машинамда ўтиргандим ...Машинам олдига бир болакай яқинлашди:
-« Амаки , машинангизни ғилдиракларини ювиб берайми? Кўп сўрамайман. Қанча берсангиз ҳам розиман...»
Бой эмасман. Лекин , ўзимга тўқман ҳаётда.
Ёнимдан 1000 сўм чиқариб, унга узатдим...
Болакай пулни кўргач, юзи тундлашди:
... ~ "АМАКИ, МЕН ТИЛАНЧИ ЭМАСМАН".
Шундай дея, орқасига қараб кета бошлади.
Чақирдим , олдимга келди...
Ҳаётда биринчи марта шунақа ноқулай вазиятга солган болакайни учратгандим.
Юзлари бироз қорайган, жемферининг тирсакларига ямоқ қўйилган боланинг қўллари эса мағзаваданми, ҳар ҳолда бошқа жойларидан оқроқ эди.
Ўзим қилган ишимдан ҳижолат бўлиб , болакайга менга машина