Сал катта бўлдиму дунёга боқдим
Кўнглимни қуршади турфа хаёллар
Ғарблик хонимларни кўзидан уқдим
Севишни билмайди шарқлик аёллар
Назокат бобидан булоқдек ширин
Оврўпо хаммадан фарқлик аёллар
Ғарблик йигитни хам тасдиғи аниқ
Севишни билмайди шарқлик аёллар
Шарққа сафар қилиб не муаррихлар
Муштипар нигохдан сўрмиш саволлар
Жавоб йўқ бу холни иложсиз шархлар
Севишни билмайди шарқлик аёллар
Хуқуқшунос хоним айлайди тафтиш
Ва ўз хулосасин уялмай йўллар
Нега хўрланмасин ахир оддий иш
Севишни билмайди шарқлик аёллар
Анжелина жули хам топибди бир гап
Ўзи кўрса хамки турли висоллар
Кундоши бўлса хам индамаса сабаб
Севишни билмайди шарқлик аёллар
Не зотлар фаранги ишқ оташида
Куйиб ёнмишдирлар кўпдир мисоллар
Не боис фаранг қиз Зидан қошида
Севишни билмайди шарқлик аёллар
Ха бундоқ мисоллар кўпдир эхтимол
Эхтимол гўзалдир ғарблик аёллар
Шу сабаб айтарсиз балки эхтимол
Севишни билмайди шарқлик аёллар
Тўғри шарқ аёли айтмас севгисин
Бир умр сир тутар ёстиқдошидан
Қаттиқ рашк қилганин билаолмайсиз
Сезиб қолмасангиз кўзда ёшидан
Ўша шарқ аёли қаттиқ суйгандан
Мухаббат боғига хаёлан кирар
Хаёли беқиёс кучли бўлгандан
Тушини хам зўрға уялиб кўрар
Жимгина қимтиниб кулиб одимлар
Само хам тинглаюр буюк хаёлбу
Қанийди билишса ғарблик хонимлар
Севишда беқиёс шарқлик аёл бу
Бировга сочмайин кўнгил сирини
Қўлини жимгина тутган хам удир
Жангда ўлиб кетган содиқ эрини
Ўлгунча индамай кутган хам удир
Садоқат бобида чексиздир диди
Тунлари ёстиққа тўкар кўз ёшин
Мусибат чоғида кўрсангиз эди
Шарқлик аёлларни темир бардошин
Момом бор эди 43 йили
Қора хат олгану кучайган дарди
Совчилар 3 йилча қўйишмаган тинч
Фарзанди йўқ эди текса бўларди
Эрга тегса биров койимас сира
Локин момом мани шарқлик эдида
Бировнинг қўйнига киришдан кўра
Ёқарди ёнишлик хижрон дардида
Кутти кутаверди хаёл тўрида
Шод бўлиб яшарди ишқ таскинидан
Бирдан 46 йил охирларида
Бобом қайтиб келди Фин заминидан
Қора хат не бўлди дерсиз аслида
Бунга сабаб жангда кўп офат эди
Бобомнинг қайтиши сирсиз аслида
Момомнинг сабрига мукофот эди
Урушгача яшаб 10 йил бефарзанд
Уларнинг қалбига санчиларди ўқ
Тақдирни қаранг шу кундан кейин
Фарзандлар туғилди бирин кетин шўх
Мана сизга севги мана сизга ғам
Кўринг дунёдаги энг юксак фарқни
Инсофдан бўлурми шундан кейин ҳам
Севгидан бехабар дейишлик шарқни
Мен ғарблик аёлни шаънига зинхор
Ёмон сифатларни тиркаламасман
Аммо ўз момом шаънин беғубор
Химоя қилмасам фарзанд эмасман
Эй ғарблик дўстларим билмасангиз гар
Хақиқий севгини буюк хаёлни
Тилингиз тийин қиёмат қадар
Тинч қўйинг тинч қўйинг шарқлик аёлни
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев