Енгил-елпи нарсалар учун пул йиғма.
Ёқадими — айт.
Бугун яша, чунки кеча энди йўқ, эртага ёки бўлади ёки йўқ.
Тушунарсизми — сўраб бил.
Учрашишни истайсанми — таклиф қил.
Нимадир хоҳлайсанми — сўра.
Тортишмасликка ҳаракат қил.
Тушунарли бўлишини истайсанми — тушунтир.
Айбдормисан — дарров бу ҳақда айт ва ўзингни оқлама.
Доим ёдда тут, хамманинг ўз ҳақиқати бор ва улар сеники билан тўғри келмаслиги мумкин.
Аҳмоқларга тушунтиришдан қоч.
Ҳаётда энг муҳими бу — севги, қолган барчаси — шуҳратпарастлик.
Инсоннинг муаммоси фақатгина унинг бошида бўлади.
Атрофингни ўраб турган олам яхши ҳам эмас, ёмон ҳам, унга барибир.
Ҳар бир ҳодисадан завқ олишга ҳаракат қил.
Доим ёдда тут, бу дунёда сенинг иккинчи ҳаётинг бўлмайди.
Зерикарли бўлма.
Телевизор томоша қилма, аҳмоқ бўлиб қоласан.
Шуни билки, сен ҳеч кимдан қарздор эмассан.
Яна билки, ҳеч ким сендан ҳам қарздор эмас.
Сиёсат билан шуғулланма, хотиржам ухлайсан.
Бу ҳаётда доим ўзингни борлигингни англаб яша.
Ваъдаларга эмас, ҳис қилаётган туйғуларинга ишон.
Аёллар билан худди болаларга каби сабрли ва мулойим бўл.
Аёллар тез хафа бўлишади — улар назарида яшаш қийин.
Кайфиятинг тушиб кетса, қачондир вафот этишингни ўйласанг, у бирдан яхшиланади.
Билки, бугунги кун — ҳаётингдаги энг яхши кундир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1