Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири ЎЗБЕК БЎЛИБ КЎРИНАВЕРАР Бу жойда ҳам турфа миллат бор, Меҳнат қилар, уринаверар. Қай бирига қилсам эътибор, Ўзбек бўлиб кўринаверар. Бировининг кулиши ўхшар, Бировининг туриши ўхшар, Бировининг юриши ўхшар, Ўзбек бўлиб кўринаверар. Йўл бўйида икки қизалоқ, Бири қора, бирови-чи, оқ. Ўйнашарди аҳил ва иноқ, Ўзбек бўлиб кўринаверар. Чолаланглар излаб салқинжой, Исиб кетган шўрлик, ҳойнаҳой. Кимдир унга тутди сувми, чой, Ўзбек бўлиб кўринаверар. Қарамасдан ирқи-қонига, Миллатига ё унвонига, Ким чорласа дастурхонига, Ўзбек бўлиб кўринаверар. Эргаштириб бола-бақрасин, Сарф айласа сўнгги чақасин, Сўнг “уф” дея очса ёқасин, Ўзбек бўлиб кўринаверар. Ҳануз феълинг били