Предыдущая публикация
Эй, икки минг ўн олтинчи йил,
Бунча оқсан, бунча қорасан?
Гоҳи сендан бахтиёр ҳар дил,
Гоҳо қон йиғлатиб борасан!
Билолмайман сен дўстми, рақиб,
Дилга қувонч ҳам қайғу солдинг!
Кўксим узра "Шуҳрат"ни тақиб,
Устоз Эркин Воҳидни олдинг!
Чарақлатдинг кўнглимиз бутлаб,
Ҳурлик деган қуёшимизни.
Бизни чорак аср-ла қутлаб,
Олиб кетдинг Юртбошимизни.
Эр йигитлар беришиб ваъда,
Ютди, уммон ортига бориб.
Улар олтин олган қитъада,
Жон топширди Абдулла Ориф.
Кўнглимизга сиғмаяпти қил,
Гул отиш, ҳам ўқ отиш бўлдинг!
Эй, икки минг ўн олтинчи йил,
Ўнглаб бўлмас йўқотиш бўлдинг!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 5
Ассалому алайкум Шоира оап соғ омонмисиз уйдагилар ҳаммаслари яхши юришибдими? Сизга ҳам каттакон раҳмат ишларингизга омад кистангизга даромад 2016 йилда ушалмаган орзуларингиз 2017 йилнинг ил кунларидан ушала бошласин яна бир бор Янги йилингиз билан табриклайман