Маййитни ювиш борасида учрайдиган баъзи хатолар, бидьатлар, хурофотлар ҳақида. (lotin yozuvida pastda) Турмушимизда жаноза, тўй ва бошқа маросим-тадбирларга оид ишларда бир қанча хатолар учраб туради, уларни шариат мезонларига тўғрилашимиз керак, бидьат-хурофотлар учраб қолади, уларга барҳам беришимиз керак. Масалан маййитни ювиш масаласида биз гувоҳи бўлган бир неча ҳолатларни айтмоқчимиз. Юртимизнинг айрим жойларида майитни ювиш учун махсус кишилар (ғассоллар)ни чақирса, баъзи жойларда эса яқинлари ювади. Мана шу иккинчи ҳолатдаги учраб турган бир неча хатоларни айтиб ўтадиган бўлсак: -Катта ўчоқдаги қозонга сув иситилиб маййит ювиладиган хонага қозони билан киритилади. Аввалги замонларда