кишининг
олдига бориб:" Мени уч
савол доимо қийнаб келади,
агар саволларимга жавоб
берсангиз намоз ўқийман, бўлмаса йўқ" деди. Олим: "
Қандай саволлар экан?"
Йигит:" Саволларимга жавоб
бера оласиз деб ўйлайсизми,
ваҳоланки кўпчилик жавоб
бера олмаган". Олим: " Айт саволларингни,
Аллоҳнинг ёрдами ила
жавоб.бераман".
Йигит: " Саволларим учта:
- Аслини олганда Аллоҳ
борми?, агар бор бўлса унинг кўриниши қандай?
- Қазо ва қадар нима?
- Шайтон оловдан яратилган
бўлса, нима учун азобланиш
учун яна оловгa ташланади,
ахир олов унга таъсир қилмайдику?"
Йигит саволини тугатиши
билан олим киши ўрнидан
туриб унинг юзига бир
тарсаки туширди. Қаттиқ
тарсакидан йигит думалаб тушди. Йигит оғриқдан зўрға
оёққа туриб:" Саволимга
жавоб
топа олмаганингиз учун
тарсаки
туширдингизми?" Олим:" Йўқ, аксинча мана шу
тарсаки сенинг
саволларинга жавоб бўлади
".
Йигит:" Тушунмадим, қандай
қилиб?" Олим:" Тарсакидан сўнг
нимани ҳис қилдинг?"
Йигит:" Кучли оғриқни"
Олим:" Мана шу кучли оғриқ
борлигига ишонасанми?"
Йигит:" Албатта" Олим:" Ана шу оғриқнинг
шаклини менга кўрсат?"
Йигит:" Мен бунга қодир
эмасман"
Олим:" Бу биринчи
саволинга жавоб бўлади. Зеро биз Аллоҳнинг
борлигини
Унинг яратган нарсаларидан
ҳис қиламиз, лекин Аллоҳни
бу дунёда кўра олмаймиз"
Олим сўзида давом этди:" Сенга бирор киши тарсаки
туширишини
билганмидинг?,
ёки бу ҳақда сенга бирор
киши хабар бердими?"
Йигит:" Йўқ". Олим:" Мана шу қазо-
қадардир, олдиндан бирор
иш ҳақида ҳеч ким ҳеч
нарса билмайди, фақат
содир бўлгандан кейин
биладилар. Сенга тарсаки туширган қўлим нимадан
яратилган?"
Йигит:" Лойдан"
Олим:" Сенинг юзинг
нимадан яратилган?"
Йигит:" У ҳам лойдан яратилган"
Олим:" Сенга тарсаки
туширганимда нима ҳис
қилдинг?"
Йигит:" Қаттиқ оғриқ сездим"
Олим:" Кўрдингми, шайтон ҳам оловдан яратилганига
қарамай оловда кучли оғриқ
ҳис қилади. Зеро Аллоҳ
Таоло жаҳаннамни шайтон
учун азобланадиган маскан
қилгандир". Йигит шайхнинг жавобидан
қаноатланиб, у билан бирга
намоз ўқиш учун масжидга
кетди. Мана шу воқеадан
сўнг йигитнинг исломи
нақадар гўзал бўлди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3