Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: ”Муминларнинг энг мукаммал иймонлилари уларнинг энг чиройли хулқлиларидир. Сизларнинг энг яхшиларингиз аёлларига чиройли хулқ билан муомала қиладиганларингиздир". Термизий ривояти.
Аёл ким?
«Аёл — эркак унга азият бермаслиги ва унинг бир парчаси эканини унутмаслиги учун эркак қовурғасидан яралган хилқат.
Аёл — эркак Жаннатда ёлғизликдан эзилиб юрган вақтда Aллоҳ таоло унга туҳфа қилган омонат.
Аёл — эркак хонадонининг кўрки бўлган онаси, синглиси ва жуфти ҳалоли.
Аёл — «Нисо», «Mужодала», «Нур», «Tалоқ» ва «Mарям» сураси.
Аёл — она бўлганида Жаннат қадамлари остида бўладиган зот.
Аёл — Aлло