Туғёнкор золим Хулокухон ўзининг насроний хотини Зафархотун сабабли уларга даъват йўлини очиб берар эди. Бир куни мўғилларнинг амирларидан бири насронийликни қабул қилгани сабабли уюштирилган катта тантанага насронийларнинг бошлиқларидан бир жамоаси ташриф буюрди. Насроний даъватчилардан бири Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни сўка бошлади. У ерда ов ити боғланиб турарди. Насроний даъватчи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни сўкишни бошлаганда ит қаттиқ безовталаниб, вовуллай бошлади. Сўнгра насронийга ташланиб, уни қаттиқ тирнади. Қийинчилик билан уни қутқариб олишди. Шу ерда ҳозир бўлганлардан бири: “Итнинг бундай қилиши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида айтган гапинг учун бўлди”, деди. Насроний: “Йўқ, бу ит қайсар ит экан. Қўлим билан ишора қилаётганимни кўриб, мени уради деб ўйлади ва шунинг учун менга ташланди”, деди. Сўнгра яна Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни баттар сўка бошлаган эди, Ит боғичини узиб юборди ва насронийнинг бўйнига ташланиб, унинг бўғзидан юлиб олди. Шу ондаёқ насроний ўлди. Бунинг сабабидан мўғиллардан қирқ мингтаси исломни қабул қилишди. Бу воқеани Аллома ибн Ҳажар Асқалоний “Ад-Дурарул камина”номли китобида келтирган. Аллоҳу акбар! Ҳайвонлар ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақорат қилишини кўтара олмас экан!!!. Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни истеҳзо қилганлар ана шундай аянчи ўлим топадилар. Қуйидаги оятлар сўзимизнинг тасдиғидир: إِنَّا كَفَيْنَاكَ الْمُسْتَهْزِئِينَ (سُورَةُ الْحِجْرِ:95) Яъни, “Aлбaттa, биз сизни мaсxaрa қилувчилaрни (жaзoлaш учун) кифoя қилурмиз.” (Ҳижр;95) أَلَيْسَ اللهُ بِكَافٍ عَبْدَهُ (سُورَةُ الزُّمَرِ:36)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев