Ёш оила янги уй сотиб олишди,
Эр – хотин хурсанд эдилар бундан.
Ҳар куни меҳмонлар кутиб толишди,
Бир қарорга келдик иккиси тунда.
Эртага ҳеч кимни киритмай уйга,
Ўзимиз қоламиз, хўпми дадаси.
Чиқмасдан ҳаттоки шу кўча куйга,
Дам оламиз, жонга тегди ҳамммси.
Эшик қўнғироғи чалинди бирдан,
Бориб мўралади эр-хотин аста.
Яна меҳмонжонлар келиб чиндан,
Аёл қовоғини солди бир пастда.
Эр деди: бу ахир ота – онамку,
Атайлаб келишган бизни кўргани.
Аёл деди: кеча келишгандикку,
Хўп дея берган ваъдангиз қани?
Отаю онаси кетди боланинг,
Ҳеч ким йўқ экан деб қўя қолишди.
Эри ўйланарди унга ҳам қийин,
Ота онаси ҳам кетиб бўлишди.
Ярим соат ўтиб орадан яна,
Эшик қўнғироғи чалинди бот бот.
Аёлнинг юзида ажиб тантана,
Эшикни очишга шайланди ҳайҳот.
Эр деди: очмаймиз дегансан жоним,
Бу нимаси, наҳот ваъдани бузсанг!?
Аёл дер, келибди бору жахоним,
Ваъдамни буздим бошламанг сиз жанг.
Улар ота – онам, келдику атай.
Қиз бўлиб қайтариб юбора олмайман.
Кечиринг, бугунча ўзим айланай,
Аччиқ гапингизга розиман, шайман.
Орадан йил ўтди, уч ўғил кўрди,
Негадур севинмас эди у қадар.
Давлат топиб жуда бадавлат бўлди,
Ўша бойликка ҳам қилмасди назар.
Яна фарзанд кўрди, тўртинчиси қиз.
Эри суюнарди оламга сиғмай.
Дер эди тинмасдан ёруғ бўлди юз,
Аёли турарди уни тушунмай.
Секин савол берди, отаси унга:
Ўғлим, билмагандим қизни суйишинг.
Ош улашдинг ҳатто маҳалла куйга,
Бошинга қўнгандек катта бахт қушинг.
Нега суюнмайин, отажон ахир,
Шу қизни қанчалар кутгандим ўзи.
Салгина бўларкан ўғил тошбағир,
Ғалати туюлар лекин бу сўзим.
Жудаям бахтлиман, бугундан бошлаб,
Кулмай қўйган эдим, ҳамма бўғилди.
Энди яшамайман юрагим ғашлаб,
Эшигим очадиган қизим туғилди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2