__Каъба дийдорига тўймаган кўзлар__
__Мадина шамоли елпиган юзлар__
__Энди Макка шаҳрин соғинмайсизми?__
__Соғиниб соғинчдан оғринмайсизми?__
__Саҳоба-икромлар чин ҳаёт қурган__
__Тупроғи устида Умарлар юрган__
__Росулим ислари уфуриб турган__
__Энди Мадинани соғинмайсизми?__
__Соғиниб соғинчдан оғринмайсизми?__
__Роббига лаббай-деб жавоб айтганлар__
__Қадами Маккага томон етганлар__
__Росулим қабрида бўлиб қайтганлар__
__Ул зот равзаларин соғинмайсизми?__
__Соғиниб соғинчдан оғринмайсизми?__
__Қуёш кўтарилмай ҳали осмонга__
__Кўзингиз уйқудан очилган онда__ __Энди ҳар лаҳзада, энди ҳар тонгда__
__Макка тонгларини соғинмайсизми?__
__Соғиниб соғинчдан оғринмайсизми?__
__Каъба тавофини қилиб барингиз__
__Иймон нурларига тўлди қалбингиз__
__Мадина шаҳрида киприкларингиз__
__Нам бўлган онларни соғинмайсизми?__
__Соғиниб соғинчдан оғринмайсизми?__
__Гўзал муxаббат-ла безаб қалбларни__
__Тамом унутдингиз дунё-дардларни__
__Ташналик озорлаб қўйса лабларни__
__Зам-зам сувларини соғинмайсизми?__
__Соғиниб соғинчдан оғринмайсизми?__
__Минода Роббиси учун учун нам бўлган__
__Мадина шаҳрида иймонга тўлган__
__Жисмлар қайтса-да Маккада қолган__ __Қалбингиз Каъбани соғинмайдими?__
__Соғиниб соғинчдан оғринмайc
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3