Очкўзнинг кўзини тупроқ тўлдирар. Бир куни кечаси савдогар дўстим мени Кеш (Шаҳрисабз)даги ҳужрасига олиб келди. Туни билан ором олмай, нотинч ҳолда кўп нарсаларни сўзлаб берди: «Фалон шерикларим Туркистонда, фалон молларим Ҳиндистонда, мана бу қоғозлар фалон жойдаги еримнинг ҳужжати ва фалон нарсага кафил…» Гоҳ хаёл сурар, гоҳ гапириб қоларди. Бир маҳал «Искандариянинг ҳавоси яхши, ўша ерга бораман», деб қолди ва оз фурсатдан кейин фикридан қайтди: «Йўқ, бормайман, дарё йўли хавфли. Эй Саъдий, олдимда бир сафар турибди, агар ўша сафарга бориб келсам, қолган умримни бир жойда ўтказаман, тижоратни тарк қиламан». У қайси сафардир?», сўрадим мен. «Форс гугуртини Хитойга олиб бораман, чунки у