••••••••••••••
••••У қатъий сўради:
- Севасанми?
••••Мен жимгина турдим.
У яна сўради:
- Айтсангчи, мени севасанми? Жавоб бер...
••••Мен “Йўқ” дейишни афзал билдим. У кетди...
Орадан йиллар ўтди. Нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлди.
•••Телефонни кўтардим, лекин сукунатни эшитдим. Бироз ўтгач эса чарчаган овоз ила яна ўша сўзлар янгради:
- Севасанми? Мени ҳеч севганмисан?
Яна ўша қийноқли савол... Жавоб бердим: ••••“ЙЎҚ!”
Телефондан қисқа гудоклар жаранги...
•••Йиллар ўтди... Йўлдаман. Машинада телефон қўлимдан тушиб кетди. Рулда эканлигимга қарамай олиш учун эгилдим. ••••Афсус...
••••Минг афсус!
Тормоз босишга кечикдим. Нима бўлганини англашни ҳоҳламасдим.
Кимдир: “Синглим, тушинг машинадан, ўзингизни қўлга олинг” деди..
Ерда қонга беланиб ётган одам томон одимладим. Оёқларим базўр ҳаракатланарди...
••••••Йў-ўқ!!!! Унинг ёнига ўтирдим. Кўзларимдан томчилаётган ёшларни тўхтатолмасдим. У зўрға нафас оларди.
Нигоҳи менга тушдию, чуқур нафас олиб “Се-ва-санми?” деб сўради..
Мен эса “Сизни севмай яшамаган куним бўлмаган!” деб айтдим.
••••У бир жилмайиб, таскин топди.. Ва мамнун ҳолда жон берди...
Мен эса унинг қўлларидан тутганча хўнграб юбордим...
Ўз севгимнинг қотилига айландим...
••••Ғурур – шу қадар кучли туйғуки, бизни бахтдан йироқлаштиришга қодир!
Агар у илк бор шу саволни берганида севишимни айтганимда эди... У ҳаёт бўлармиди...
•••••Севгида ҳамма тенг! Қизбола ҳисларини ошкор қилмай ғурурига бўйсуниши мумкин, лекин бу билан бахтидан айрилиши ҳеч гап эмас экан...
Қийин бир танлов олдида қолишдан эса ёмони йўқ: Бахт ёки Ғурур???..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев