Қадр кечасини қандай кутиб оламиз? Рамазоннинг охирги ўн кунлиги учун ўн насиҳат: 1. Бу ўн кечадаги таровиҳ ва таҳажжуд намозларида тўлиқ қатнашишга қатъий ният қилиб, бу ишда Аллоҳдан ёрдам сўранг. Натижада Аллоҳ берган куч-қудрат билан муборак тун — Қадр кечаси аҳлидан бўласиз, Инша Аллоҳ. Яхшиликка қасд қилиш ва Аллоҳдан ёрдам сўраш тавба ва истиғфор билан бўлади, зеро бу амаллар муваффақият сабаби ва бир умрлик вазифадир. 2. Ҳар тунда бу Қадр кечаси бўлиши мумкинлигини ҳисобга олинг — қалбингиз унга муштоқ бўлиб, ибодатга қизиқишингиз ортади. 3. Бу кечада Аллоҳ Ўз Китобини нозил қилганини эсланг. Шунда Аллоҳнинг Каломини ўқиётганингизда, намозда турганингизда, қироат асносида Қуръон худд