ИЧИМЛИ СОДА ЁРДАМИДА БУТУН ОИЛАНИ ТУРЛИ ХАСТАЛИКЛАРДАН ДАВОЛАШ МУМКИН Сутда эритилган соданинг таъми ҳар бир кишига болалик пайтидан таниш бўлиб қолган. Ва бугунги кунгача, йўтални заифлаштирадиган ва балғамни йўқ қиладиган энг яхши восита деб ҳисобланади. Шифокорлар бир чой қошиқ содани қайнаб турган сутга аралаштириб кечки пайт ичишни тавсия қиладилар Ким сутни ёқтирмаса ё организми кўтара олмаса, шамоллаш ва йўталда содали эритма билан ингаляция қилиши мумкин. ИНГАЛЯЦИЯ - Бир литр қайнаб турган сувда бир ош қошиқ сода солинади ва бирон идишга солиб шу эритма буғидан чуқур - чуқур нафас олинади. Ҳеж бир восита томоқ оғриқни ичимли сода эритмасидек самарали бартараф этолмайди.