- Устоз , нега мен 12 йилдан бери ўқишга кира олмаяпман ? Бунинг синоати недир ?
Устоз чуқур ўйга толди ва вазминлик билан жавоб берди :
- Бўтам , сиз тонг қуёшининг тоғлар ортидан секин-асталик билан чиқишини , майсалар устидаги қировни қитиқлаб эритиб , тиниқ шабнам томчиларига айлантиришини кузатасизми ?
Шогирд :
- Албатта , устоз .
Устоз :
- Тоғдан шарқираб , оламга шовқин солиб тушаётган шаршаранинг , дарёда сокин мавжланаётган сувнинг сўзларига қулоқ соласизми ?
Шогирд :
- Шубҳасиз , устоз .
Устоз :
- Кумуш қадаҳга тўлдириб қуйилган майнинг юзида ўз аксингизни кўрганда чуқур ўйга толасизми ? Ҳаётнинг маъноси ҳақида фикр юритасизми ?
Шогирд :
- Жуда ҳам кўп марта , устоз .
Устоз :
- Ойдек сулув гўзалнинг кўксига бошингизни қўйиб , унинг ҳар бир юрак уришида намоён бўлган муҳаббатни вужудингизда хис қиласизми ?
Шогирд :
- Деярли ҳар куни , устоз .
Устоз :
- Ҳаа , падарингга лаънат ! Эшшак , вақтингни бунақа бекорчи нарсаларга сарфламасдан кетингни бир жойга қўйиб , қунт билан ўқиганингда ҳозир университетда профессор бўлиб юрган бўлардинг !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1