Бугун Жума Пайғамбаримиз алайхиссаломга салавот айтишни унутманг..
.
САЛОВОТ АЙТИШНИНГ ФАЗИЙЛАТИ.
.
Убай ибн Каъб ривоят қилади: Росулуллоҳ ﷺ дан сўрадим: Ё Расулуллоҳ, мен сизга кўп салавот айтишни истайман. (Дуоларимнинг қанча қисмида) Сизга қанча салавот ва салом айтай?
- Истаганингча, – дедилар.
- Тўртдан бир (қисм)ини сиз учун қолганига ўзим учун дуо қилсам бўладими? – дедим.
- Истаганингча, – дедилар ва “агар кўпайтиролсанг, сен учун хайрлироқ”, деб қўшиб қўйдилар.
- Учдан иккисини сиз учун қолганига ўзим учун дуо қилсам бўладими? – деб сўрадим.
- Истаганингча, – дедилар ва “агар кўпайтиролсанг сен учун хайрлироқ” деб айтдилар.
- Ўзимнинг ҳаққимга дуо қиладиган вақтимни бутунлай сизга салавот ва салом айтишга ажратайми? – дедим.
- Бундай бўлса, бутун ҳожатларинга кифоя қилинасан, гуноҳларинг кечирилади, – дедилар
( Термизий ривояти).
Изоҳ:
Кимнинг дуоси ижобат бўлишни хохласа дуосида саловотни кўпайтирсин. Қанча кўп айтса шунча дуоси ижобат қилиниши яқин бўлади. Агар инсон дуо қилаётганда вақтини Пайғамбарга саловот айтиб ўтказиб бирор нарса сўрамаса ҳам, қалбида бўлган ҳожатларини Аллоҳ беради деяптилар. Энди садовот айтмай дуо қилаётганлар, дуойим нега қабул бўлиши кечикяпти демасин, чунки ўзи қабул бўлиш сабабларини тўлиқ қилмаган.
ҚИСҚА САЛАВОТЛАР
талабларга биноан
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ.
“Аллоҳумма солли ъалаа муҳаммадив-ва ъалаа аали муҳаммад”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ, Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла”.
أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.
“Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил”.
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ.
“Аллоҳумма солли ъалаа муҳаммадив-ва ъалаа аалиҳий ва саллим”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ, Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла”.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев