Бир куни Бағдодга Аллоҳга ишонмайдиган файласуфлардан бир гуруҳи келди, Гуруҳ бошлиғи шаҳарликларга сўрамоқчи бўлган бир неча саволлари борлигини айтиб, Бағдоддаги энг кучли олим билан учрашмоқчи эканини билдирди. Бағдодликлар гуруҳни имоми Аъзамнинг ҳузурига бошлаб борди. Имоми Аъзам ҳазратлари ўша чоқда талабаларга хом ғиштдан қандай қилиб таяммум қилиш кераклигини ўргатиб турган эдилар. Файласуфлар унга учта саволга жавоб истаётганини айтганда имоми Аъзам ҳазратлари:
– Марҳамат, сўранг саволларингизни, – дедилар.
Шунда файласуфларнинг бошлиғи аввалдан ҳозирлаб келган, кўпчилик жавобини топа олмаган саволларини берди:
– Эй имом! Биринчи саволимиз: Аллоҳ бор дейсиз, аммо у кўринмайди, қ