Хазондек қуриди, сиз кетгани чоғ,
Ўйлардим мен учун. нурамас бу тоғ,
Дадажоним дада соғиндим жуда,
Мангу йўқотдикми наҳот изингиз,
Энди эшитмаймиз ширин сўзингиз,
Юм-юм йиғламоқда ўғил қизингиз,
Дадажоним дада, соғиндим жуда,
Ярим кўнглимизни, ким ҳам тўлдирар,
Онам зор- зор йиғлар ким ҳам кўндирар,
Бу дунё бир куни бизни ўлдирар,
Дадажоним дада, соғиндим жуда,
Қалқоним таянчим ўзингиз эди,
Нурафшон ишончим, кўзингиз эди,
Билмам соғинч ўлгур қалбимни еди,
Дадажоним дада, соғиндим жуда,
Қабристон оралаб келдим мен яна,
Қабр бошида қилиб, қисматга таъна,
Кўргим келса нетай, яна ва яна,
Дадажоним дада, соғиндим жуда,
Шунча йил йилларим ўтди беҳуда,
Ўрнингиз билиниб кетяпти жуда,
Рухингиз оромин топсин осуда,
Дадажоним дада, соғиндим жуда.
БЕҲРУЗ ТЎРАЕВ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 38
Сизга ёзган биринчи каментим ўчиб кетибди,
Манаву видоени ташлайман деб ўчирворганимни ҳам билмай қолдим,
Айбга буюрмайсиз Ҳоним.
Ҳаёлим уйқуда дунёни кезиб.
Соғинсам пинҳона кўз ёшим сизиб.
Бугун мен дадамни соғиндим ёмон.
Келолмай қолдимку боқинг кўзимга.
Изтироб ичимда дардим ўзимда.
Ўзга эмас..қулоқ тутинг сўзимга
Бугун мен дадамни соғиндим ёмон.
Қанча ғурбат не бир азобни кўрдим.
Яхши ҳам эмасдир ёмондан тўйдим.
Дўстлар суянчиғим соғиниб куйдим.
Бугун мен дадамни соғиндим ёмон.
Ишончинг бўларкан ёнингда Отанг.
Бегона кулмайди оғзин очиб ланг.
Отам қадрин билиб, аҳволим танг.
Бугун мен дадамни соғиндим ёмон.
Ўтса ўтиб кетар йиллар тўзони.
Ортса ортиб борар соғинч тўфони.
Соғинчимдан сўз йўк тилни забони.
Бугун мен дадамни соғиндим ёмон..!!
...........БЕХРУЗ ТУРАЕВ..............
Отадир фарзандни нурли куёши
У билан юксакдир хар инсон боши
Отадан ажраган жигарбандини
Тугамайди асло калбдаги ёши...
Бале божа бале жуда зур ижод килибсиз
Иктидоризга тасанно
Раҳмат борингизга шукур миннатдорман.
Жуда ажойиб. Отасиз дунё хор дунё,
Қайғу алам бор дунё.
Кимларгадир кенг дунё,
Лек отасиз тор дунё.
Ижодизга омад жигарим Отаси борлар Отангизга мехр беринг токи кеч бўлмасдан бурун.
Ота билан ҳаёт бошқача экан.
Отасиз дунё тор дунё экан.
Раҳмат энди но илож кунамиз тақдирга
Фарзандни ота онадан айирмаса худо
Жудо булишадику улишган кун
Хаёт пайти жудо яшамок нечун...
Айримларга
Ота кетдими ака ука опа сингилар ҳам тарқайдикан.
Чунки оқибат дарз кетарканда.