(дустлримизнинг талабларига биноан)
Аёллар хуш омадни ёқишганида,
Ортингиздан сирли боқишганида,
Келиб, эшигингиз қоқишганида, Соддасиз, шунда хам сезмадингизми,
Мени севганим бор, демадингизми?!
Сўнмас умидимни сўндинмоқ бўлса,
Онангиз ризога ўндирмоқ бўлса, Бошингизни силаб, кўндирмоқ бўлса,
Она, бас қилинг, деб йиғладингизми,
Ахир севганим бор, демадингизми?!
Отангиздан қўрқиб, ўзни айтмайсиз,
Сизни мангу кутар кўзни айтмайсиз,
Бағрим тилиб, икки сўзни айтмайсиз,
Икки сўз айтмай, дил тиғладингизми,
Ночор севганим бор, демадингизми?!
Кимдир бошингизни дорладими ё?
Оқ либос нур бўлиб порладими ё?
Оппоқ орзуларга чорладими ё?
Рост ёки рўёни билмадингизми,
Мени севганим бор, демадингизми?!
Сизни юрагига солиб кетганда,
Фақат ҳижрон билан қолиб кетганда,
Йўлингизда кўзи толиб кетганда,
Ҳаёл банд этиб, бир эсладингизми,
Мени севганим бор, демадингизми?!
Ҳамма юртига раво бўлай деганда,
Ҳарбий хизматим ҳам адо бўлай деганда,
Фарҳод хат кутиб гадо бўлай деганда,
"Совчи келди", деб хат йўлладингизми,
Севганим бор-ку, деб ўйладингизми?!!!
Фарҳод ҲАКИМ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 10