Йиғламанг дард сизни қийнаса тинмай.
Йиғланг, шаходатсиз тўхтаса забон. Йиғланг,
ажал етса-ю кирмаса иймон. Йиғламанг
тўхматлар бошга ёғилса. Номард отган
пайкон нишонга текса. 'Йиғланг, НАФС дея сотилса виждон. Йиғланг, ажал етса-ю
кирмаса иймон. Йиғламанг, севган ёр айласа
жафо. Йиғламанг дунёни тарк этса вафо. '
Йиғланг ўғил отани бағрин қилса қон. Йиғланг
ажал етса-ю кирмаса иймон. Йиғламанг
дунёни сув босса буткул. Йиғламанг шахарлар ёниб бўлса кул. ' Йиғланг қабрни
чўғ айласа макон. Йиғланг ажал келса-ю
кирмаса иймон. Йиғламанг бой бериб қўйиб
мансабни. Йиғламанг эй дўстим асранг
асабни. Йиғланг залолатга юз тутса замон.
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон. Йиғланг фахшу зино бўлса хукмрон. Йиғланг
сажда қилиш бўлганда армон. Йиғланг
ишингизда бош бўлса шайтон. Йиғланг ажал
келса-ю кирмаса иймон..!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев