Марказий Осиё Мусулмонлар
Диний Идорасининг собиқ
муфтийси, ҳамда Ўзбекистон
мустақилликка эришгандан
кейинги биринчи муфтий Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад
Юсуфнинг 63 ёшида бу дунёдан
риҳлат қилгани ҳақидаги
хабарлар тарқалди. Бироз ўтиб, шайхнинг яқин
кишилари бу хабарларни
тасдиқлади. Маълум қилинишича, мусулмон
оламидаги машҳур диний
арбоблардан бири Шайх
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
юрак хуружи хасталигидан вафот
этган. Тасдиқланмаган хабарларга кўра,
воқеа соат 20:00 атрофида, шайх
Тошкент шаҳридаги Ислом
Университети спорт залида
баскетбол билан шуғулланаётган
пайтда юз берган. Марҳумнинг жанозаси қачон ва
қаерда ўтиши, Шайх ўзи туғилиб
ўсган ота юрти Андижонда ёки
Тошкентда дафн қилиниши
ҳақида аниқлик киритилмаган. Kun.uz таҳририяти марҳумнинг
оила аъзолари ва яқинларига сабр
тилайди. Маълумот учун : Муҳаммад Содиқ ибн Муҳаммад
Юсуф ибн Муҳаммад Али, 1952
йилнинг 15 апрелида Андижон
вилоятида таваллуд топган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад
Юсуф Ўзбекистонда ва ислом
дунёсидаги энг машҳур
олимлардан эди. Шайх Муҳаммад
Содиқ Ислом уламоларининг энг
катта нодавлат ташкилоти бўлган Ислом Уламоларининг
Миллатлараро Иттифоқининг
пешқадам аъзоларидан бири
ҳисобланарди. Шайх Муҳаммад Содиқ бошланғич
диний таълимни отасидан олган.
Совет ўрта мактабини 1970 йилда
тўлиқ аъло баҳоларга тугатгач,
Муҳаммад Содиқ Бухоро
шаҳридаги Мир Араб мадрасасига ўқишга қабул қилинади.
Кейинчалик, Тошкентдаги Олий
Ислом Институтида таҳсил олиб,
1975 йилда муваффаққиятли
тамомлади. 1976 йилда Шайх
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ливиядаги ад-Даваъ ал-Ислами
Миллий Ислом Университетига
қабул қилинди, ҳамда молиявий
рағбат билан муваффаққиятли
тамомлаган. Ливияда таҳсил олиш
йиллари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни Мусулмон
уламоларининг келажак авлодига,
айниқса, Араб дунёсига ва ҳаттоки
узоқ Япония каби мамлакатларга
ҳам танитган. 1997 йилда Шайх Муҳаммад
Содиқ Муҳаммад Юсуф Саудия
Арабистондаги халқаро Ислом
ташкилоти бўлган Робита ал-
Исломия (Мусулмон Олами Лигаси)
таркибидаги Мусулмон давлатлар ва Мустақил Давлатлар
Ҳамдўстлиги федерациясига
раҳбар этиб тайинланди. Шайх
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
шу кунгача ушбу ташкилот
бошқарув кенгашининг доимий аъзоси ҳисобланар эди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1