Ушбу астероид Гарвард халқаро кичик сайёралар каталогида 3122 тартиб рақами билан рўйхатга олинган бўлиб, ҳақиқатдан ҳам ерга яқинлашувчи астероидлар гуруҳига киради. Аммо олимларнинг хулосаларига кўра бу астероиднинг 2017-йил 1-сентябрдаги навбатдаги яқинлашуви Ерга ҳеч қандай хавф солмайди ва у ўз орбитаси бўйлаб, Ердан 7 миллион км узоқликдан ўтиб кетади. Солиштириш учун шуни айтиш лозим-ки, 2013-йилнинг февралида сайёрамизга яқинлашган 2012DA14 рақамли астероид Ердан 27 минг километр, яъни Флоренция астероидидан деярли 260 марта яқин масофадан ўтган ва Ерга ҳеч қандай хавф туғдирмаган эди. Ҳолбуки, унинг яқинлашиши геостационар Ер сунъий йўлдошларидан ҳам яқин масофада эди. Умуман олганда, Ерга ҳар куни ўнлаб астероидлар яқинлашади ва ҳеч қандай хавф туғдирмасдан учиб ўтиб кетади. Албатта бундай ҳодисаларнинг айримлари “ваҳимачи” оммавий ахборот воситаларида шов-шувларга сабаб бўлади ва турли ҳолатларда “Энг катта”, “Энг яқин”, “Энг хавфли” каби таърифлар билан нотўғри талқин қилинади. Шундай экан Флоренция астероидининг бу яқинлашиши ҳам хавотирланишга асос бўла олмайди.
ЎзР ФА Астрономия институти кичик илмий ходими К.Э. Эргашев
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев