Nega bugun emas?
Har kuni o'zimizdan nolimiz, harakatda emasligimizni bilamiz, ammo shunga qaramay ulkan orzular qilamiz. Ln hozirgi holatimiz ulkan orzularimizga loyiq emas. Tan olish kerak. Bugun- shu kungacha bo'lgan bugunlarning natijasi. Boshlash uchun ertani yoki dushanbani kutish kerak emas. Naytingeyl aytganidek, 75 yil bir xil umr kechirib, uni 75 yil yashadim deb aytmang. Orzularingizni maqsadga aylantirish vaqti boshlanganiga ancha bo'lgan. Bugunoq harakatga tushing. Har kuni kichik bo'lsada u tomon harakat qiling. Agar doimiy ravishda harakatda bo'lsangiz, albatta tez orada maqsadga erishasiz.
BUGUN BOSHLANG!!!
Erinmang. Charchamang. Bo'sh kelmang. O'rningizdan turing. Hoziroq is
Жанубий Африка Республикасидаги университетга кираверишда шундай сўзлар ёзиб қўйилган:
«Ҳар қандай миллатни йўқ қилиш учун атом бомбаси ёки узоқ радиусга таъсир қиладиган ракеталарга ҳожат йўқ. Фақат таълим сифати пасайтирилса ва имтиҳонларда талабаларга алдаш учун имконият яратилса бас»
Бундай врачлар қўлига тушган беморлар ўла бошлайди.
Бундай қурувчилар қурган бинолар қулайди.
Бундай иқтисодчилар ва ҳисобчилар қўлидаги пуллар изсиз йўқолади.
Бундай диний уламолар туфайли инсонлар маънан ўла бошлайди.
Бундай юристлар ва судьялар қўлида адолат йўқлик сари юз туташди...
Қонун чиқарувчилар қўлида бошқарув йўқ бўлади.
«Таълимнинг барбод бўлиши — миллатнинг касодга учрашидир»