1-Октиябрь устоз ва мураббийлар кунига.
Ассалому алайкум азиз устозларим, мураббий ва муаллимлар.
Барчангизни бугунки касб байрамингиз билан табриклайман!
Сизларга сиҳат саломатлик,
Оилавий тинчлик хотиржамлик,
Хонадонингизга файзу, барокалар.
Келгусидаги ишларингизга ривож ва муваффақиятлар тилайман!
Ҳамиша соғ саломат бўлинг
Байрамингиз муборак бўлсин!
ҚАДРЛИ УСТОЗЛАРИМ БАЙРАМИНГИЗ БИЛАН!
Бугун энг қутлуғ кун, касб байрамингиз,
Шодиёна бўлсин ҳар бир дамингиз,
Чин дилдан қутлайди шогирдларингиз,
Устоз мураббий ва, муаллимларим!
Ота онамиздек, сизлар меҳрибон,
Муҳаббати қуёш бағрикенг осмон,
Илм билан қалбларни айлайсиз бўстон,
Устоз мураббий ва, муаллимларим!
Эзгуликдан бериб оламга сабоқ,
Яхшилик уруғин экасиз ҳар чоқ,
Порлоқ толейидан тутасиз байроқ,
Устоз мураббий ва, муаллимларим!
Умрбўйи эъзозлаб қиламан таъзим,
Икки дунёда ҳам, узолмам қарзим,
Узоқ умр бахт соғлик, тилаб битдим назм,
Устоз мураббий ва, муаллимларим!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев